Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш масалалари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ фаолияти ҳақида сўз юритилди.

Марказ Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

– Марказимизда 2 нафар фан доктори, 5 нафар фан номзодлари, 1 нафар докторант, 6 нафар таянч докторантлар фаолият олиб боришади. Илмий салоҳият – 70 фоизни ташкил этади. 2019 йилда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Фанлар академиясининг Тарих институти, Марказ ҳамда олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган етакчи олимлар томонидан икки китобдан иборат “Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар)” фундаментал тадқиқоти чоп этилди. Фанлараро ёндашув асосида рус тилида 2018 йили “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” дарслиги яратилди. Ушбу дарслик МДҲ мамлакатларида энг янги тарих бўйича дастлабки дарсликлардан бири бўлиб,  2020 йилда қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри ҳам чоп этилди, – дейди марказ директори ўринбосари Феруза Ўсарова.  

“Ўзбекистон энг янги тарихининг долзарб масалалари” журнали нашр этилмоқда. 2020 йилда марказ томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланган “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” номли китоб-альбом ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилди. 2021 йилда вазирликлар ва муассасалар билан биргаликда “Ўзбекистон иккинчи жаҳон уруши даврида”  номли китоб-альбом тайёрлади. Мазкур китоб-альбом  ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилган.

Сўнгги 5 йилда марказ илмий ходимлари томонидан 67 мақола  (25 таси  хорижда) ва 133 та тезис (улардан  31 таси хорижда), 28 та монография, дарслик, ўқув қўлланмалар нашр этилган. Шунингдек, марказда чоп этилган 1 та дарслик ва 2 та ўқув қўлланмага 3 та муаллифлик гувоҳномалари олинган. Халқаро илмий алоқалар фаоллашмоқда. 2017–2021 йиллар давомида Германия, Россия, Беларусь Республикаси илмий тадқиқот ҳамда жамоат муассассалари билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар, шартномалар имзоланди. Ҳамкорлик доирасида халқаро давра суҳбатлари, конференциялар, семинарлар ўтказилмоқда, қўшма нашр ишлари тайёрланмоқда.

Марказ Кембриж Марказий Осиё форуми, Исо коллежи, Кембриж университети, Кембриж университетининг тараққиёт тадқиқотлари маркази билан ҳамкорликда 2019 йил 8–10 апрель кунлари Бухоро шаҳрида “Ҳаракатдаги тадқиқотлар” («Research in action») мавзусида халқаро семинар ўтказди. 2019  йил 16 июлда Тошкентда Ханян университети Халқаро муносабатлар олий мактаби (Корея Республикаси) ҳамда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалаларини Мувофиқлаштирувчи-методик марказ билан ҳамкорликда Ўзбек-корейс илмий форуми ташкил этилди. Илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари рейтингига кўра, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази жами 105 та илмий ташкилотларнинг 27 йўналиши бўйича 67 ўринни эгаллади.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди