Ўзбекистоннинг энг кучли эшкак эшувчилари сараланди
Тошкент денгизида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги кунида К-1 ва С-1 бўйича 500 метр масофада баҳслар ўтказилди.
К-1 йўналишида Ярослав Славгородский олтин, Дилмурод Шермуродов кумуш ва Шоҳрух Ҳасанов бронза медалини қўлга киритган бўлса, ушбу йўналишдаги аёллар баҳсида Мадина Исломова, Дария Мишина ҳамда Аделя Сайфулина шоҳсупага кўтарилди.
C-1 таснифидаги пойгаларда Радия Абдураззоқова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Унинг ортидан Зулфира Жўрабоева иккинчи, Фарангиз Ортиқбоева эса учинчи бўлиб етиб келди.
Эркаклар орасида мазкур пойгада Камолиддин Раҳматуллаев мамлакат чемпионига айланди. Азимжон Сотволдиев ва Оғабек Нуриддинов 2 ва 3-ўриндан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА