Кўп миллатли Ўзбекистонда турли миллат ва элат вакилларининг эмин-эркин яшаши, таълим олиши, ижод қилиши учун зарур барча шароит ва имкониятлар яратилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, атоқли корейс шоири ва таржимон Борис Пак таваллудининг 90 йиллигига бағишланган маърифий тадбирда ана шулар ҳақида сўз борди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид азалдан диёримизда турли миллат вакилларининг самарали меҳнат ва ижод қилиб, ягона ва аҳил оила фарзандларидек яшаб келаётганларини алоҳида таъкидлади.  

Борис Пак 1932 йилда Корея Республикасида туғилган. У Ўзбекистонга тўрт ёшлигида, диёримизга депортация этилган минглаб корейс миллатига мансуб одамлар билан биргаликда келиб қолган. Ўз даврида Тошкент давлат педагогика институти деб номланган олийгоҳни тамомлаган Борис Пак юртимиз адабий ҳаётида шоир ва таржимон, жамоат арбоби сифатида танилди. 

Борис Пакнинг бутун ҳаёти ва меҳнат фаолияти бевосита Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқдир. Эллик йилдан ортиқ вақт мобайнида Тошкент, Нукус, Алмати, Москва ва бошқа шаҳарлардаги босма оммавий ахборот воситалари ва нашриётларда унинг адабий-бадиий асарлари, публицистик асарлари; Юсуф Шомансур, Хайридин Салоҳ, Тўлқин, Маъруф Жалил, Ошиқ Эркин каби атоқли ўзбек ижодкорлари; Холмурод Сапар, Сагидулла Аббозов сингари қорақалпоқ ижодкорлари; Амет Мефаев, Решид Мурад, Сеитумер Эмин ва бошқа қрим-татар шоирлари; бир қатор монгол шоирлари ижодидан таржималари нашр этилган. 

Ўзбекистонни ўз она Ватани деб билган Борис Пакнинг туркум ижод намуналари болажонларга бағишлангани билан аҳамиятлидир. Унинг бир неча шеър ва эртаклари мамлакатимиз умумтаълим мактабларининг ўзбек ва рус тилидаги ўқув дастурларига киритилган. 

Борис Пак ижоди фикрларнинг теран фалсафага йўғрилгани, бетакрор оҳанги, ўзига хос қалб ҳарорати ва самимияти билан диққатга сазовордир. Унинг болаларга бағишланган ва болалар ҳақидаги шеърлари завқли, оддий, дилга яқинлиги билан қадрлидир. Ушбу шеърларнинг муваффақияти шундаки, бу ижод намуналари болалар қалбини теран англайдиган, тушунадиган, кичкинтойлар руҳиятининг билимдони бўлган, болаларнинг жисмоний ва маънавий, интеллектуал камолоти ҳақида қайғурадиган, уларга хайрихоҳ бўлган ижодкор томонидан яратилгани ҳар бир сатрда яққол кўзга ташланиб туради.  

Борис Пак табаррук ёшни қаршилаганига қарамай, бугунги кунда ҳам самарали ва баракали ижод қилмоқда. Бардам, тетик Борис Пак она тилимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиши билан бирга, ўзбек тилида равон сўзлайди. Ижод аҳли билан ўзбек тилида гурунглашишни хуш кўради.  

– Мен шу табаррук тупроқни ўз Ватаним деб биламан, – деди атоқли корейс ижодкори Борис Пак. – Шу заминда ўсдим, улғайдим, ижод машаққати ва завқини англадим. Ўзбек шоирларининг ижод намуналарини баҳоли қудрат таржима қилдим. Бунинг учун шу юртдан жуда миннатдорман. 

Учрашувда Борис Пак ўзининг ижодий режалари билан ўртоқлашди.  

Назокат Усмонова,  ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонни ўз Ватани деб билган ижодкор