Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятига ташрифи чоғида вилоятда чорвачиликни ривожлантириш учун хориж тажрибасини ўрганиш, ҳудуднинг иқлим шароитига мос чет эл чорва зотларини олиб келиб кўпайтириш, амалий ва назарий тамойилларни интеграция қилиш борасида топшириқ берган эди.

Мазкур топшириқ ижросига мувофиқ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари, наслчилик билан шуғулланаётган олимлар ва чорвадор тадбиркорлардан иборат юртимиз делегацияси айни пайтда Мўғулистонда бўлиб турибди.

Мутахассислар Навоий вилоятининг иқлимига мос қўй ва эчки зотларини ўрганиш баробарида уларни шароитга мослаштириш босқичларини тадқиқ этмоқда.

Жумладан, Улан-баторда жойлашган Агроэкология университети ва Мўғулистон Ҳаёт фанлари университетидаги музокаралар чоғида чўл экологиясидаги хавф-хатарларнинг олдини олиш, яйлов ўсимликлари деградациясига қарши курашиш, чўл ва дашт озуқабоп экинларини тадқиқ этиш бўйича тажрибалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, қўй ва эчкиларнинг Навоий вилояти иқлимига мос келадиган “торгут”, “кашемир”, “баяд”, “мўғул” зотларининг ўзига хослиги, маҳсулдорлиги ва наслдорлик хусусиятлари ўрганилди.

Яйлов хўжалигини ривожлантиришда Мўғулистон тажрибасини жорий этиш бўйича икки томонлама ҳамкорликка келишилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ветеринария мутахассислари Мўғулистонга боришди