Тошкент давлат шарқшунослик университети жаҳондаги йирик олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан амалий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Университет ва Саудия Арабистонининг Тадқиқотлар ва маърифий алоқалар маркази ўртасидаги халқаро ҳамкорлик лойиҳаси доирасида кўплаб маданий-маърифий ва илмий-таълимий тадбирлар режалаштирилган.

Куни кеча Саудия Арабистонидан ҳушхабар келди. Марказ Шарқшунослик университетига 200 дан ортиқ китоб юборди.

Ушбу ҳадя араб тили, адабиёти, тарихи, фалсафаси, араб мамлакатлари иқтисоди ва ташқи сиёсатига оид бўлиб, университет талабалари, магистрлари, таянч докторантлари ва ёш тадқиқотчилар учун асл манба бўлиб хизмат қилади.

Марказ билан келишувга кўра, бу кичик кутубхона дастлабки қадам бўлиб, кейинги ойларда яна китоблар жўнатиш режалаштирилган.

Б.Мелиқулова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик талабалар учун туҳфа