Ўзбекистонлик спорт мутахассиси тақдирланди
Шу кунларда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилмоқда. Чемпионат доирасида Халқаро самбо федерацияси (FIAS)нинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди.
Конгресс давомида самбо спортини дунёда кенг ривожлантиришга муносиб хисса қўшаётган бир гуруҳ мутахассислар Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Аҳамиятлиси, тақдирланганлар қаторида юртдошимиз, Осиё-Океания самбо федерацияси президенти Аламжон Муллаев ҳам бор. Аламжон Муллаев Россия Федерациясининг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Мукофотни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин номидан Халқаро самбо федерацияси раҳбари Василий Шестаков юртдошимизга тақдим этди.
Т.Рўзиев, ЎзА