ONA ахборот агентлиги Ўзбекистондан бир гуруҳ ишбилармон аёллар ҳамкасблари билан муносабатни яхшилаш учун Ўмон Султонлигига ташриф буюриши ҳақида хабар берди.

Мамлакатимиз Савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги делегациямиз таркибидан кўчмас мулк, дизайн, электротехника, тўқимачилик, хусусий таълим, тиббиёт, экспорт-импорт соҳаларида фаолият юритаётган йигирма нафарга яқин хотин-қиз ишбилармон, расмий ва хусусий сектор вакиллари ўрин олган.

Республикамизнинг Ўмондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдусалом Ҳотамов ушбу миссия турли соҳалар, хусусан иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлаб, ташриф режаси аллақачон шай қилинганини қайд этди.

Элчи баёнот беришича, дастурга тўқимачилик саноати вакиллари ва дизайнерлар томонидан ташкил этиладиган мода кўргазмаси, Масқат шаҳрида ўзбек каштачилик ҳунармандлари томонидан амалга ошириладиган маҳорат дарслари ҳам киритилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Ўмон ишбилармон аёллари иштирокидаги бизнес-форумда иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ишбилармон аёллар Ўмонга боради