“Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилда Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1 030,0 минг сақлов бирлигидаги 70,1 миллион кадр рақамлаштирилган. Тасдиқланган режага мувофиқ, 2024 йил бошидан 55,1 минг сақлов бирлигидаги қарийб 4,2 миллион кадр рақамлаштирилган ва режа 131 фоизга бажарилган.

Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари томонидан “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига жами 1 миллион 545 минг 931 та маълумот киритилди, шундан 48 минг 943 та фонд, 53 минг 198 та рўйхат, 856 минг 722 та сақлов бирлиги ва 587 минг  068 та ҳужжат базаси яратилган.  

Давлат архивлари ўқувхоналарида тадқиқотчилар ишини ташкил этиш бўйича 381 нафар Ўзбекистон фуқароси, 9 нафар чет эл фуқароси тадқиқотчилик ишларини олиб борди, шунингдек 9 минг 647 сақлов бирлигидаги ҳужжат тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилди.  

“Ўзархив” агентлиги тизимидаги архивларда фаолият юритаётган архившунос-мутахассислар Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Усмонийлар архивида ҳужжатларни реставрация ва консервация қилиш бўйича малака оширди.  

Туркиядаги Усмонийлар архивидан Ўзбекистон тарихи ва алломаларимизга оид аниқланган ҳужжатлар ва олиб келинган мазкур нусхалар ичида Марказий Осиё хон ва амирлари, улар томонидан юборилган элчилар, Нақшбандия тариқати шайхлари ва намоёндалари, савдогар ва ҳаж сафарига борган кўплаб фуқароларнинг маълумотлари, олимларга тегишли ҳужжатлар ҳам борки, уларнинг ҳаёт фаолиятини ўрганиш муҳим ҳисобланади.  

Ўзбекистонлик архившунос-мутахассислар Тожикистон давлат архивларидаги ҳужжатларни ўрганиш учун ҳам юборилди. Тожикистон Марказий давлат архивида сақланаётган ҳужжатлар ичида икки миллатнинг дўстона муносабатлари ва биргаликда ўтган асрнинг биринчи ярмида қазилган Вахш магистрал канали ҳамда Фарғона катта каналининг қисқа муддатларда фойдаланишга топширишдаги жонбозликларига оид тарихий ҳужжатлар мавжуд. 

Шунингдек, Шарқий Бухоро ҳудудига оид қизиқарли ҳужжатлар, Хўжанд уезди таркибида бўлиб турган пайтдаги Жиззах волости ва у ерда яшаган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ҳужжатлар ҳам ноёб ҳужжатлар сирасига киради. 

Қайд этиш лозимки, 2024 йил давомида “Ўзархив” агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Миллий архиви фондларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш ишлари давом эттирилмоқда. Жами 12 та фонд, 78 та йиғмажилддаги ҳужжат ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилиб, тадқиқотчилар учун илмий муомалага киритилди.

М.Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга Туркиядаги Усмонийлар архивидан қандай ҳужжатлар олиб келинган эди?