Бу ҳақида Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатида Ўзбекистонда мобиль алоқа тизимига уланган абонентлар сони 24 миллион 824,3 мингтани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 фоизга ёки 1 миллион 598,1 мингтага ўсган.
Мобиль алоқа тизимига уланган энг кўп абонентларга эга бўлган ҳудудлар сафида Тошкент шаҳри пешқадам бўлиб, 4,8 миллион абонентга эга. Фарғона вилояти – 2,8 млн, Самарқанд вилояти – 2,3 млн, Андижон вилояти – 2,1 млн. Абонент билан кейинги ўринларни эгаллаб турибди.
Шунингдек, ўтган йили мобиль алоқа тизимига уланган аҳоли сони 23 миллион 363,0 мингта бўлса, эндиликда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 % га ёки 852,2 мингтага кўпайган.