Латвиянинг  ҳар ойда чоп этиладиган «Открытый город» (“Очиқ шаҳар”) журналида “Шавкат Мирзиёев: миллий тикланишдан миллий тараққиёт сари. Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил” сарлавҳали материал чоп этилди. Мақолада Латвиянинг давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган  туб ўзгаришлар муносабати ифодаланган. Жумладан, сўнгги 5 йилда мамлакатимиз олтин валюта заҳираси 5,5 миллиард долларга ошгани, миллий иқтисодиётимизга миллиард доллар инвестиция жалб қилингани, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан божсиз савдо қилишга ёрдам берадиган «GSP+» бенефициар мақомини олгани, илк бор БМТ  Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайлангани, Тошкентнинг Марказий ва Жанубий Осиё макроҳудудида мустаҳкамловчи роли кучайгани қайд этилади. Ислоҳтлар самарасининг халқаро эътирофи сифатида «Forbes», «The New York Times», «The Economist» каби нуфузли нашрлар иқтибослари келтирилади.

Муаллиф  ислоҳотлар натижасида жамиятда тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ва миллатлараро тотувлик муҳити мустаҳкамланаётгани, барча соҳалар эркинлашаётгани, иқтисодиёт тармоқлари, хусусий тадбиркорлик жадал ривожланаётганини эътироф этади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қашшоқликни қисқартириш, янги иш ўринлари ва даромад манбалари яратишга алоҳида эътибор  қаратилаётгани, республикада давлат бошқарувининг янги ва самарали тизими, маҳаллий ижро ҳокимият идоралари билан ҳамкорликдаги уйғун фаолияти ташкил қилиниши асосида ислоҳотлар самарали изчиллик касб этаётгани таъкидланади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар, ер майдонларининг хусусий кластерлар ва кооперацияларга ўтказилиши пахта ҳосилдорлигини бир йилда  ўртача 10 фоиз ошириш имконини берди. Боғдорчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда  қарийб 500 га яқин кластер ва кооперация ташкил этилди. Бунинг самараси ўлароқ, пандемиянинг салбий  таъсирига қарамай, 1 миллиард долларлик мева, сабзавот экспорт қилинди. Нашрда ёзилишича, бугунги кунда Ўзбекистон улкан қурилиш майдонига айланган - кўплаб янги корхоналар, турар жойлар, йўл ва кўприклар, инфратузилмавий, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектлари барпо этилмоқда.

“Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертларининг 2021 йил март ойида тайёрлаган маълумотига кўра, республикамиз иқтисодиёти барқарор ўсиш босқичига ўтиб, таркибий позициялар яхшиланмоқда”, - дейилади мақолада. “Бу пандемия даврида ҳам иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилиб, Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги ошганидан далолат”. Мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам берилгани, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия  қабул қилингани  таъкидланади.

Материалда қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқаро оммавий ахборот воситалари ва экспертларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Американинг «Forbes» журнали “Ўзбекистон: Жадал ислоҳотлар самараси” сарлавҳали мақолани иқтисодий ўзгаришларга бағишлаган. Муаллиф Кеннет Рапозанинг ёзишича, “Президент Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистонда собитқадамлик билан бозор эркинлиги ва сиёсий очиқлик сиёсати юритилмоқда”. 

Американинг нуфузли «The New York Times» газетаси ислоҳотларимизга бағишланган “Ўзбекистонда баҳорга ишора” номли мақола орқали бошқа жиҳатларга эътибор қаратади: “Собиқ совет империясининг аксарият қисми, дунёнинг бошқа ҳудудларида демократия чекинаётган бир пайтда Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари эътибор ва қўллаб-қувватлашга лойиқ”, —  деб ёзади «The New York Times».

«The Economist» нашрида “дунёнинг ҳеч бир мамлакати ислоҳотлар борасида Ўзбекистончалик ривожлангани йўқ”, - дея қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, Латвиянинг «Открытый город» (“Очиқ шаҳар”) нашри дунёнинг 63 мамлакатида  рус тилидаги босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини бирлаштирган Бутунжаҳон рус матбуоти уюшмаси аъзоси, иқтисодиёт, сиёсат ва илм-фан йўналишларида мақолалар чоп этиш ҳуқуқига эга «Project Syndicate» халқаро клуби аъзоси ҳисобланади. Қамров ҳудуди Болтиқбўйи, Шарқий, Марказий ва Ғарбий Европа мамлакатларини эгаллаган.

Ирисмат Абдухолиқов,

ЎзА сиёсий шарҳловчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар Болтиқбўйи давлатлари ОАВ  эътиборида