Ер ресурслари мамлакатнинг энг муҳим табиий бойликларидан бири бўлиб, уларни оқилона бошқариш барқарор ривожланишнинг кафолатидир. Ер фондидан фойдаланишда экологик талаблар, иқтисодий манфаатдорлик ва ижтимоий эҳтиёжларнинг уйғунлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

Ер ҳисобини юритиш — мавжуд ер фонди миқдори, сифати, тоифалари ва улардан фойдаланиш ҳолатини тизимли равишда қайд этиш жараёни бўлиб, ушбу тизим самарали ишлаши учун замонавий геоинформацион технологиялар, масофадан зондлаш усуллари ва рақамли картография имкониятларидан кенг фойдаланиш зарур.

Кадастр хизматларини яхшилаш эса, ер участкаларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг чегаралари, қиймати ва фойдаланиш шартлари ҳақида тўлиқ ҳамда ишончли маълумотларни шакллантиришни ўз ичига олади. Бу, ўз навбатида, ер бозорининг ривожланишига, инвестиция жараёнларининг фаоллашишига ва ресурслардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида Республика аэрогеодезия маркази бўлим бошлиғи И.Тоштанов қуйидагиларни гапириб берди.

–Кадастр соҳасида сўнгги йилларда катта ишлар амалга оширилди, – дейди И.Тоштанов. – Жумладан, топографик съёмка ишлари учун махсус самолёт ва аэрофотокамера, 112 та учувчисиз учиш воситалари (дрон) билан таъминланди ҳамда соҳани рақамлаштириш учун 6 та ахборот тизими ва маълумотлар маркази ишга туширилди. Натижада, уч йил давомида 96 фоиз ерларнинг электрон харитаси яратилди. Олиб борилган тизимли ишлар натижасида захирадаги 1,2 миллион гектар қишлоқ ерларига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиши ҳисобига 675 минг аҳоли ва фермерларга 425 минг гектар ерлар бўлиб берилди.

Республикамиздаги ер фонди тоифалари бўйича ҳудудлар кесимида мониторинг ишлари ва хатловлар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда ер ресурсларини самарали бошқариш, улардан оқилона фойдаланиш янги босқичга чиқди. Бунинг натижасида мамлакатимиздаги барча ер майдонларида босқичма-босқич хатлов ўтказилмоқда.  

Қишлоқ хўжалиги ер тоифасида бўлган, амалда саноат ёки бошқа мақсадларда фойдаланилаётган ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда Ҳукумат комиссиясига таклифлар киритиш бўйича Республика аэрогеодезия маркази етакчи мутахассислари томонидан ер майдонлари хатловдан ўтказилди ва электрон хариталари яратилди.  

Ер майдонларини хатловдан ўтказиш ишларини сифатли амалга оширишда табиийки, юқори аниқликдаги ўлчовчи ускуналар ва технологияларни қўллаш талаб этилади.

Ушбу ишларни ташкил қилиш учун Республика аэрогеодезия маркази томонидан Tecnam P2006T русумли самолётда олинган аэрофотосуратлар ёрдамида ортофопланлар тузилиб, харитага олинаётган ҳудудлардаги ҳар бир объект юқори аниқликда мавзули дешифровка қилинади. Бу барча ердан фойдаланувчиларнинг ҳақиқий чегараларини тасвирлаб бериш имкониятини беради. Бундан ташқари харитага олинаётган ҳудудларда объектларнинг даврий ўзгаришларини ҳам аниқлаш мумкин.  

Ҳозирги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари бўйича ер ҳисобида кўрсатилган ер майдонларининг амалдаги ҳолати ўрганилди. Хоразм вилоятидаги ер фондининг барча 8 та тоифаси бўйича ер ресурсларининг ҳисоботда акс эттирилиши ва улардан амалда фойдаланилиши бўйича аниқланган маълумотларга кўра, вилоят бўйича жами ерлар 608 минг 158 гектар кўрсатилган бўлса, хатлов натижасида ушбу ер майдони 618 минг 432 гектарни ташкил қилган.  

Ер тоифаларининг ўзгариши асосан қишлоқ хўжалиги ерларига тўғри келиб, ҳисобот бўйича қишлоқ хўжалиги фондида турган ер майдонлари амалда ер фондининг бошқа турларига ўтиб кетган. Жумладан, аҳоли пунктлари ерлари, саноат ерлари, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, сув ерлари ва табиатни муҳофаза қилиш ерлари ҳисобига ўтгани аниқланган. Умуман олганда ўрганиш натижаси бўйича Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Ер кодексининг 9-моддасига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидаги 60 минг 284 гектар ерларни қишлоқ хўжалиги ер фондидан бошқа ерлар тоифасига ўзгартириш юзасидан Ҳукумат комиссиясига таклиф тайёрланди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хатлов қилиш бўйича бошқа ҳудудлардаги аниқланган кўрсаткичлар қуйидагича: Андижон вилоятида ҳисобот бўйича 360 минг 585 гектарни ташкил этган бўлса, ўрганиш натижасида 294 минг 756 гектар ер майдони аниқланган. Ушбу кўрсаткичлар Самарқанд вилоятида ҳисобот бўйича 1 миллион 466 минг 18 гектардан амалда 1 миллион 270 минг 376 гектарга камайиши кузатилган. Сурхондарё вилоятида 1 миллион 356 минг 595 гектардан амалда 1 миллион 221 минг 314 гектарга камайиш аниқланган бўлса, қишлоқ хўжалиги ерлари таркибидаги суғориладиган экин ерлари майдони ҳисобот бўйича 296 минг 982,7 гектарни, амалда эса 273 минг 475,3 гектарни ташкил этиши аниқланган.

817 минг гектар аҳоли пунктлари ҳамда саноат ерлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасида юритиб келингани мазкур ер участкаларининг мулкдорларига ўз ерларини хусусийлаштириш, гаровга қўйиш ва кўчмас мулк сифатида тўлиқ тасарруф этишда тўсиқларни юзага келтирган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида жами 542 минг гектардан зиёд ер участкаларининг тоифаларини ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Ҳукумат комиссиясига киритилди.

Ушбу ўзгаришлар ер тоифалари бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаб, замонавий шаҳарсозлик ва саноат инфратузилмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Ишончли кадастр маълумотлари эса, инвестиция муҳитини яхшилаш, инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни тўғри жойлаштириш учун муҳим асос ҳисобланади.  

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги 96 фоиз ерларнинг электрон харитаси яратилди