Саноат энергетика гуруҳи экологик фаолиятини кенгайтириш мақсадида ойига 3,5 миллион метр кубгача йўлдош нефть газини қайта ишламоқда. Яқин келажакда бу кўрсаткични 5 миллион метр кубдан ошириш кўзда тутилган.

Компаниянинг йўлдош нефть газини қайта ишлашга катта эътибор қаратишида аниқ сабаблар бор. Йўлдош нефть гази – нефть қазиб олиш жараёнида ажралиб чиқадиган, метан, этан, пропан каби қимматли углеводородлар ва сув буғлари, карбонат ангидрид ҳамда водород сульфид аралашмасини ўз ичига олган газдир. Ҳозирда у иқтисодий жиҳатдан қимматли энергия манбаи бўлса-да, паст босим ва аралашмаларнинг юқори миқдори сабабли уни қайта ишлаш ва ташиш қийин.

Аксарият ҳолларда йўлдош нефть гази ишлаб чиқариш майдонларида тўғридан-тўғри ёқиб юборилади. Бу эса иқтисодий йўқотишларга ва атмосферага карбонат ангидрид чиқиши сабабли экологик зарарга олиб келади. Шу боис компания йўлдош нефть газини қайта ишлашнинг илғор технологияларини жорий этмоқда. Махсус газ қувурлари ва компрессор қурилмалари ёрдамида корхона ойига 3,5 миллион метр кубгача йўлдош нефть газини қайта ишлаш даражасига эришган.

Жорий йилда Саноат энергетика гуруҳи 11 та кичик ҳажмли компрессор қурилмасини ишга туширди. Улар “Янги Қоратепа”, “Восточний Ташли” ва “Шўртепа” конларида жойлашган. Яқин келажакда компания Бухоро ва Хива ҳудудларидаги “Сардоб”, “Саёзжар”, “Шимолий Ўртабулоқ” ҳамда Қашқадарё вилоятидаги “Оқкўл” конларида 1,5 миллион метр кубдан ортиқ йўлдош нефть газидан самарали фойдаланишни режалаштирмоқда.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда йўлдош нефть гази қайта ишланмоқда