Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз

Яқин тарих ёхуд пилликли мой чироқ

Энергетика соҳаси ҳақида сўз юритишдан аввал 2010 йиллар ҳудудлардаги ҳолатни эсга олайлик. Бу даврда таъминот бутунлай ёмон аҳволга тушган, қишлоқ аҳолиси деярли “светсиз” қолган  ва уйини пилликли мой чироқда ёритишга кўника бошлаган эди... 

2017 йилдан бошлаб  Президентимиз Шавкат Мирзиёев барча тизимлар қаторида энергетикага алоҳида эътибор қаратди ва соҳада жиддий ислоҳотлар бошланди. Тармоқни ривожлантириш ва ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш мақсадида 6 та Ўзбекистон Республикаси қонуни, 48 та Президент фармон ва қарори ҳамда 45 та Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Уларнинг ижроси босқичма-босқич таъминланди. Бу ишлар натижасида эса хонадонларда электр энергияси таъминоти яхшиланиб, қисқа муддатда узилишларга барҳам берилди. Вақт ўтиб, қишлоқ аҳолиси “светсиз” қолган кунларини ҳам унутишди ва уларнинг ҳаёт тарзи яхшиланиб борди.

Юртимиздаги ислоҳотлар шаҳарларимиз ва қишлоқларимизни обод қилиб, одамларимиз эҳтиёжларини ҳам шунга яраша ошириб бораверди. Қисқа муддатда энергетика соҳасидаги туб ислоҳотлар ўз самарасини кўрсата бошлади. 

Шундай қилиб, тизимда амалга оширилган ислоҳотларни рақамларда кўрадиган бўлсак, 2017 – 2023 йилларда 8 192 МВт янги қувватлар яратилди. 1991 – 2016 йилларда эса 3 300 МВт қувват ишга туширилган эди.

2017 – 2023 йилларда 79 минг 675 километр электр узатиш тармоқлари янгиланган бўлса, 1991 – 2016 йилларда янгиланган электр узатиш тармоқлари  9 300 километрни ташкил этган. 2017 – 2023 йиллар давомида 25 минг 514 та трансформатор пункти янгиланди. 1991 – 2016 йилларда бу кўрсаткич 4 800 та бўлган.  

Ишлаб чиқариш кўрсаткичларига кўра, 2023 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилдагига нисбатан 19 миллиард киловатт соат ёки 32,2 фоиз кўпни ташкил этди. 2023 йил истеъмолчиларга 2016 йилдагига нисбатан 20,4 миллиард киловатт соат ёки 44,6 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди.

Албатта, энергетика тизимидаги ислоҳотлар нафақат аҳоли ҳаётида, балки иқтисодий тармоқлар равнақида ҳам муҳим омил бўлди.

“Яшил” энергетикани ривожлантириш сари дадил қадам

Мамлакатимизда электр энергиясини ишлаб чиқариш асосан табиий газ ҳиссасига тўғри келади. Лекин ушбу манба ҳам туганмас эмас. Шу сабабли, Президентимиз ташаббуси билан қайта тикланувчи энергия манбаларини ҳаётга татбиқ этиш чора-тадбирлари кўрила бошланди. Бунда Ўзбекистоннинг  географик жойлашуви жиҳатидан жуда кенг салоҳиятга эга экани ҳам айнан “яшил” лойиҳаларни татбиқ этишда қўл келди.

Очиғини айтиш керакки, бундан 10 йил олдин аксарият аҳоли “яшил энергия”, қуёш ва шамол электр станциялари ҳақида маълумотга эга эмас эди. Улар фақат мутахассисларга хос тушунчалар эди холос. Бугун эса юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш натижасида халқимиз “яшил” энергетикани ривожлантириш борлиқ учун фойдали эканини англаб етмоқда.

Энергетика вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, кейинги 5-6 йил ичида умумий қуввати 18 минг 500 мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан ҳамкорликда 35 та битим имзоланган. Ушбу лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 26 та қарор имзоланганини алоҳида қайд этиш зарур. 

Жумладан, айни кунларда умумий қуввати 1700 мегаваттга тенг бўлган 7 та қуёш фотоэлектр, умумий қуввати 900 мегаваттга тенг бўлган 3 та шамол электр станцияси лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 19,32 миллиард АҚШ долларидан зиёдни ташкил этади. Аҳамиятлиси, уларнинг барчаси хорижий компаниялар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига татбиқ этилаётир.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов таъкидлаганидек, айнан ушбу тизимда энг кўп хорижий инвестициялар киритилмоқда ва энг илғор технологиялар татбиқ этилмоқда. 

–Бу хорижий инвесторларнинг Ўзбекистонга, Президентимиз олиб бораётган сиёсатга катта ишончидир. Чунки ҳар бир лойиҳа 20-25 йилга мўлжалланган мажбуриятлар билан имзоланади.  Бугун мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини татбиқ этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Қуёш электр станциялари ишга туширилмоқда. Шу билан бирга, юртимизда 200 мегаваттли шамол электр станцияси умумтармоққа электр энергиясини узатмоқда. Бу ҳам Ўзбекистонда “яшил” энергетика тармоғидаги ютуқлардан дарак беради, – дея қайд этди вазир.

Мамлакатимиз барча иқтисодий ва саноат корхоналари ривожи ушбу тармоқ билан боғлиқдир. Бугунги кунда ана шундай масъулият туфайли энергетика тизими шиддат билан ривожланмоқда.

Ислоҳотлар натижаси: 2 миллиард киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилди

Халқимиз фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида бошланган ҳар қандай эзгу ишлар хайрли бўлади. Буни айнан мамлакатимизда қайта тикланувчи манбаларни татбиқ этиш ишларида ҳам кўриш мумкин. 

2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида Ўзбекистондаги илк 100 мегаватт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. 2022 йилнинг май ойида эса Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида иккинчи 100 мегаватт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси фаолият бошлаган эди.

–Албатта, бундай янгилик бизни қувонтирди, – деди “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Урунов. – Негаки, бу ислоҳотлар самараси ва келгусида бу каби юзлаб лойиҳаларни амалга ошириш учун катта қадам бўлди. Одамларнинг яхши яшаши учун энг зарур манбалардан бири – барқарор энергия ресурси. Сўнгги йилларда аҳолининг энергияга бўлган мавсумий эҳтиёжи кескин ошиши сабабли барча оғирлик электр тармоқларига тушмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш эса ана шундай муаммоларда “яшил” ечим ҳисобланади. Бу ўзгаришлар давоми улароқ, 2021 йилда Ўзбекистон тарихида биринчи марта аҳоли хонадонида ўрнатилган қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат томонидан сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилди. Бу амалиёт бугунги кунда ўзининг фойдали жиҳатларини намоён этиб бормоқда.

Шу тариқа бирин-кетин “яшил” станциялар бўй кўрсата бошлади. Бугунги кунда 7 та вилоятда умумий қуввати 2,5 гигаваттли  9 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси “яшил энергия” ишлаб чиқармоқда. 2024 йил 16 июль куни соат 18:20 ҳолатига кўра, мамлакатимиздаги 10 та қуёш ва шамол электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 2 миллиард кВт⋅соатни ташкил қилди.

Сарҳисобга кўра, шу пайтгача қуёш электр станциялари томонидан 1 миллиард 783,3 миллион киловатт соат, шамол электр станциялари томонидан эса 216,7 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Хўш, бу станциялар фаолияти тизимга яна қандай наф келтирди?  Биринчидан, 655,5 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилди. Иккинчидан, атмосферага 860,7 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди. Учинчидан, мазкур ҳажмдаги электр энергияси 1 миллион 538 минг 462 та хонадоннинг 6,5 ойлик ёки 833 минг 333 та хонадоннинг бир йиллик ижтимоий нормаси бўлиб, ушбу миқдордаги табиий манба иқтисод қилинди.

Ўзбекистон ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 40 фоизини “яшил” манбалардан қоплайди

Ўзбекистон “яшил” энергетикани ривожлантириш йўлида шаҳдам қадам ташлади. Бу билан нафақат Марказий Осиё давлатлари, балки МДҲ, Россия, Хитой, Европа давлатлари ўртасида ўз имкониятларини намоён қила олди. 

Ўз навбатида, ушбу дадил ҳаракат ортидан Ўзбекистон ислоҳотларга эргаштирувчи мамлакатга айланмоқда.

Бугун юртимизда “яшил” лойиҳалар сони йилдан йилга ортмоқда. Уларнинг қай бири қайси вақтда қурилиб, қачон ишга туширилганини эшитсангиз, фақат ҳайратда қоласиз. Негаки, мамлакатимиздаги оламшумул ўзгаришлар гуёки вақт билан тенглашмоқда.

Келинг яна лойиҳалар ҳақида сўз юритамиз.  2024 йилда умумий қуввати 2600 мегаватт бўлган 10 та, жумладан, Навоий вилоятининг Томди, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманларида, қолаверса, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларида ҳам қуёш ҳамда шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади.

2025 йилда эса Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 2 та ҳамда 2029 йилгача Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 2300 мегаваттга тенг бўлган 6 та шамол электр станцияси ишга туширилиши кўзда тутилган.

Бу каби тизимли ишлар натижасида 2026 йилга бориб, Ўзбекистонда умумий қуввати 5000 мегаватт, 2030 йилда эса 18000 мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари умумтармоққа “яшил энергия” узата бошлайди.

Саудия Арабистонининг “ACWA Power компанияси Ўзбекистондаги директори Жон Заиди “яшил” лойиҳаларда иштирок этаётганидан мамнунлигини билдирди.

–Ўзбекистон кўплаб соҳада катта сакраш қилди. Хавфсиз, қулай ва барқарор энергия тизимига эга бўлди. Бунга сабаб Президентнинг узоқни кўра билиши ва етакчи сифатида мамлакатни одилона бошқараётганидадир. Олдин кутилаётган 2 гигаваттли натижа айни шу омиллар сабаб бугун 20 гигаваттга етди. Режаларни лойиҳаларга, лойиҳаларни қурилишга ва ниҳоят қурилишнинг реал натижаларга айланиши бундай сакрашга туртки бўлди. “Яшил” энергетика соҳасидаги инновацион технологиялар, етук мутахассислар ва умуман кенг имкониятлар 2030 йилгача белгиланган асосий вазифа ва стратегиялар ҳисобланади. “ACWA Power” бу ўсишнинг бир қисми эканлигидан хурсандмиз. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон тўғри йўлда, у нафақат яхши натижаларга эришяпти, балки бу билан қўшни давлатларни ҳам ўз ортидан эргаштиряпти, – дея таъкидлайди Жон Заиди. 

Қайд этиш керакки, бу лойиҳалар ишга туширилгач, энергетика тизимида 2030 йилга бориб йилига 50 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.  Йилига қарийб 15 миллиард метр куб табиий газ тежалишига эришилади. Атмосферага 21 миллион тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олинади. Энг муҳими, Ўзбекистон ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 40 фоизини “яшил” манбалардан қоплашдек улкан муваффақиятга эришади.

Хулоса ўрнида: она табиатнинг ўзи ечим берган

Ўзбекистон серқуёш ўлка ҳисобланади. Бу эса бизга қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш имкониятини беради. Зеро, бугун ушбу тизимдаги муаммоларга барҳам беришда она табиатнинг ўзи “яшил” энергетикани тараққий эттириш ечимини берган. Бу неъматдан фақат оқилона ва самарали фойдаланишни билиш етарлидир.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантириш чинакам умуммиллий ҳаракатга айланмоқда