Марказий банк Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Ўзбекистондаги макроиқтисодий вазият ва молия секторининг ривожланиш истиқболларига бағишланган панель сессиясини ўтказди. Тадбирда Марказий банк раиси ўринбосари Б.Ҳамраев мамлакатимиздаги макроиқтисодий вазият, инфляция даражасини пасайтириш ва молия секторини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган стратегиялар ва иқтисодий сиёсатга доир маълумотларни тақдим этди.

– Мамлакатимиздаги таркибий ислоҳотлар ҳисобига иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари юқори бўлиб, 2024 йилда ва ўрта муддатли истиқболда ЯИМнинг реал ўсиши 6-6,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда, – дейди Марказий банк раиси ўринбосари Б.Ҳамраев. – Ўсишнинг муҳим омилларидан бири хусусий инвестициялар бўлиб, улар асосан, тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига 2024 йилда сезиларли даражада ошди.

Сессияда банк-молия соҳасида мамлакатимизда фаолият юритаётган нуфузли халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул экспертлари иштирок этиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда эришилаётган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини таъкидлади. Хусусан, молиявий оммабоплик ва микромолия бозорини ривожлантиришга қаратилган сўнгги ташаббуслар, чакана банк хизматларини ривожлантириш борасида эришилган натижалар ва рақамли банклар учун яратилган имкониятлар, нақд пулсиз тўловлар ҳамда киберхавфсизликни таъминлаш йўналишларидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда мамлакатга йирик халқаро инвесторларни кенгроқ жалб қилиш юзасидан маърузалар тингланди.

Осиё тараққиёт банки эксперти Эндрю Маккартни ОТБ Ўзбекистонда молиявий оммабопликни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этаётганини, бунинг натижасида аҳоли ва бизнес субъектларининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайиб бораётгани ва бу, ўз навбатида, иқтисодий ўсиш, камбағалликни камайтириш ва иш ўринлари яратишга салмоқли ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

“TBC Bank Group”нинг Ўзбекистондаги ижрочи директори Ника Курдиани Ўзбекистонда рақамли банкларнинг ташкил этилиши инновациялар ва молиявий оммабоплик учун катта имкониятлар яратаётганини, тартибга солувчи муҳитнинг яхшиланиши, технологияларнинг ривожланиши ва молиявий саводхонликнинг ошиши Ўзбекистонда чакана банк хизматлари соҳасининг ривожланишига туртки бераётганини билдирди.

Ўзбекистон молия бозорида кўп йиллардан бери фаолият юритиб келаётган “Commerzbank”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Кетеван Антидзе таъкидлаганидек, банк ҳозирда тижорат банклари ва уларнинг мижозлари учун аккредитивлар, экспортни молиялаштириш ва савдо билан боғлиқ бошқа хизматларни тақдим этиш орқали савдони ривожлантиришда иштирок этмоқда.

Тадбирда шунингдек, хорижий экспертлар билан мамлакатда шаклланиб бораётган мутлақо янги ижтимоий-иқтисодий муҳит, давлат ташқи ва ички сиёсатининг устувор вазифалари тўғрисида фикр алмашилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ЯИМнинг реал ўсиши 6-6,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда