Айни кунда ижтимоий тармоқларда ун маҳсулотларининг нархи кўтарилиб кетаётганлиги ҳақида турли хабарлар жойланмоқда.
Ун маҳсулотларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш жараёнлари қандай, буғдой заҳираси қанча, аҳолининг хавотирланишига арзийдими?
Шу каби саволларга аниқлик киритиш мақсадида “Ўздонмаҳсулот” акционерлик компанияси томонидан “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ корхонасига ОАВ иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар ун ишлаб чиқариш жараёни ва омборлардаги ун захираларини кўришди.
[gallery-7504]
Шунингдек, журналистлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоблар олдилар.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/n7oQqaIPAOE" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Ш.Отабоев, Ё.Мелибоев (видео), ЎзА