Муносабат

Шу ҳафта мамлакатимизда муҳим сиёсий жараёнларга бой ўтмоқда. Уч кун давомида Президент иштирокида муҳокама қилинган барча ташаббус ва режалар, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни халқимиз ўзгача ҳаяжон билан кузатди.

Дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, кенг жамоатчилик билан мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.  

Бу мажлислардаги Президент нутқларини моҳиятига кўра, Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатнома дейиш мумкин.

– Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисидаги нутқида ўтган беш йилда қабул қилинган дастурлар ижроси қандай таъминлангани ҳақида алоҳида тўхталди, – дейди Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Шавкат Аюпов. – Бу бежиз эмас, зеро ҳаётда вақти-вақти билан ортга бир назар ташлаб, олдинга интилиш самарали бўлиши кўп исботини топган. Президентимиз кейинги беш йилда ҳар томонлама пухта ўйлаб қабул қилинган дастурлар ижроси самарали бўлганини қайд этди. Бу фикр аниқ рақамлар билан асосланди. Бу даврда Ўзбекистон иқтисодиёти икки карра ўсиб, юз миллиард долларлик тарихий маррадан ошди.

Ўзимнинг соҳам, йўналишим бўлган таълимдаги натижалардан ҳамиша қувонаман. Таълим илгари тўлиқ давлат тасарруфида бўлган соҳалар сирасига кирарди. Энди бу йўналиш учун ҳам хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик муносабатларига кенг йўл очилди. Бу, ўз навбатида, ривожланишнинг муҳим омилларидан бирига айланмоқда. Ўтган қисқа даврда йигирма беш мингдан зиёд хусусий боғча, етмишга яқин нодавлат олийгоҳи ташкил этилди. Натижада қамров мактабгача таълимда етмиш тўрт фоиздан, олий таълимда эса ўттиз тўққиз фоиздан ошди. Бу гапирганда осон. Амалга ошириш қанча ҳаракат, узоқни ўйлаб тузилган стратегия, маблағ ва вақт талаб қилишини тасаввур қилиш қийин эмас.

Нутқда энди кўп қиррали ёндашувлар асосида камбағал оилаларнинг аъзоларига сифатли таълим бериш, уларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш бўйича ҳам кўмак бериш пакетлари индивидуал бўлиши қайд этилди. Демак, бу борадаги ислоҳотлар энг қуйи бўғингача тушиб боради.

Президентмиз соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали амалга ошириш Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифа эканини алоҳида қайд этди. Демак, таълим сифатини янада оширишга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилади.

ЎзА мухбири

Икром АВВАЛБОЕВ

ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда таълим сифатини янада оширишга қаратилган сиёсат изчил давом этади