2023 йил якунларига кўра, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошган ва барча муҳим тармоқларда ўсиш суръатига эришилган.

МҲТИ экспертларининг таҳлилича, саноат соҳасидаги ўсишнинг интенсивлиги 2022 йилдагига нисбатан 0,8 фоизга юқори бўлди. ЯИМ таркибида саноатнинг улуши 26,1 фоизни ташкил этди ва қўшилган қиймат ҳажми бўйича хизмат кўрсатиш соҳасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.    

Бунда саноат соҳасидаги ўсишнинг асосий драйвери бўлган ишлаб чиқариш саноати таркибий ўзгаришларнинг энг яхши суръатини намойиш этди.  

Мазкур тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш 6,7 фоиз ошди. Умуман, саноат бўйича ўртача ўсиш индексидан 0,7 фоиз юқори бўлди. Бу эса тармоқнинг саноат таркибидаги улушини 84,4 фоизгача ошириш имконини берди. 

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ўсишнинг ярмидан ортиғи (53,4 фоиз) машинасозлик маҳсулотлари (107,4 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечаклар (107,2 фоиз), салқин ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари (105,9 фоиз)ни ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобига таъминланди. 

Ҳудудлар рейтингида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмида истеъмол товарларининг энг катта улуши Андижон вилояти, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида қайд этилди. Бошқа ҳудудларда истеъмол товарларини ишлаб чақаришда катта захиралар сақланиб қолмоқда, дейилади МҲТИ таҳлилида. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди