Ўзбекистонда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) битимларига мувофиқлаштириш мақсадида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Қирққа яқин ҳужжат ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди.

Жумладан, ЖСТнинг “миллий режим” тамойилига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишда маҳаллий ва хорижий шахслар учун ўрнатилган давлат божи миқдори бирхиллаштирилди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлигида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш бўйича махсус бошқарма ташкил этилганидан буён 700 дан ортиқ қонунчилик ҳужжати лойиҳалари ЖСТ қоидаларига мувофиқлиги жиҳатидан экспертизадан ўтказилди. 

Бу фикрлар Адлия вазирлигида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган конференцияда қайд этилди.  

Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Адлия вазирлиги ҳамда 20 дан ортиқ вазирлик ва идорада ЖСТ масалалари бўйича бўлинмалар ташкил этилганини таъкидлади. Улар миллий қонунчиликни халқаро меъёрларга уйғунлаштириш бўйича доимий иш олиб бормоқда.  

Депутатлар, вазирлик ва идоралар, тадқиқот институтлари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакиллари иштирок этган тадбирда ЖСТга аъзо бўлиш учун қонунчиликни такомиллаштириш борасида қилинадиган ишлар муҳококама этилди. Илмий ҳамжамият томонидан бу борада малакали кадрларни тайёрлаш масалалари ва зарурияти ҳамда олий таълим муассасаларида ЖСТ қоидалари бўйича курсларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилиши лозимлиги таъкидланди.     

 Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда қирққа яқин ҳужжат ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди