Бугунги кунда иссиқхоналарда етиштирилаётган помидор ҳажми кўпайган ва мамлакатнинг жанубий вилоятларидан плёнка остида туннель усулида етиштирилган помидор ҳосилининг биринчи улгуржи партиялари бозорга чиққан.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистонда помидор асосан март-апрель ойларида ва такрорий муддатларда июнь-июль ойларида ҳамда иссиқхоналарда экилади. Жорий йил ҳосили учун ҳудудларда барча тоифа хўжаликлари томонидан жами 117,7 минг гектар, шундан эрта баҳор ойларида 67,9 минг гектар, такрорий муддатларда 46,6 минг гектар ҳамда 3,3 минг гектар иссиқхона хўжаликларида помидор экилган.  

Ушбу майдонлардан йил якунига қадар жами 2,7 миллион тонна помидор етиштириш кутилмоқда. Бугунги кунда асосан очиқ майдонларга помидорнинг ТМК-22, Волгоград 5/95, Мадера F1, Истиқлол, Султан F1, Садин Ғ1, Зара F1 навлари экиб, парвариш қилинмоқда. Шунингдек, иссиқхона хўжаликларида «Аламина», «Пинк парадайс», «Коммодо» ва «Азра» навлари етиштирилмоқда.  

2023-2024 йилларда помидор экспорт ва импорт ҳажми қанча бўлган?  

Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Тожикистон, Украина, Туркманистон, Латвия ва Германия каби кўплаб хорижий давлатларга ўтган 2023 йилда жами 44346,2 минг доллар миқдоридаги жами 57 930,8 тонна помидор маҳсулоти экспорт қилинган бўлса, 91,7 минг долларлик 78,1 тонна помидор импорт қилинган.  

Жорий йилда экспорт кўрсаткичи 19 093,3 тонна помидор учун 17 624,3 минг долларни, импорт ҳажми 857,8 тонна маҳсулот учун 789,0 минг доллар миқдоридаги маблағни ташкил этган.  

Помидор парвариши: улар нимани ёқтирмайди? 

Соҳа вакилларининг тавсиясига кўра, маҳсулотни етиштиришда зарурий агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш талаб этилади. Хусусан, помидор экиш режалаштирилган ерларни тайёрлаш ишлари куз ойларидан бошланиб, ҳосилдан бўшаган майдондаги йирик ўсимликлар қолдиқларидан тозаланиб, маҳаллий ўғит сочиб чиқилади. Кейин майдон 28–30 см чуқурликда юмшатилади. Экишдан олдин майдонлар яна 14–16 см чуқурликда юмшатилади.  

Сув танқислиги кузатилган ҳудудларда помидор барглари буралиб қолиши ҳолатлари учрайди. Бунда помидор баргчалари намлигини йўқотиб, сўлиб, қайиқча шаклида буралиб бошлайди. Айниқса, юпқа баргли навларда намлик етишмаслиги тезроқ билинади. Баргларини бурма қилиб, ўзини сувсизликдан ҳимоя қилишга уринади.  

Одатда деҳқонлар намлик ортиб кетмаслиги ва замбуруғли инфекциялар пайдо бўлмаслиги учун экинга кам миқдорда сув беришади. Натижада асосий томири чуқурроқда жойлашган помидорнинг илдиз тизимига намлик етиб бормайди. Ортиқча намлик ҳам зарарлидир — бу ҳолда помидор барглари тескари тарафга буралиб қолиш орқали белги бериши мумкин. Бундай муаммони бартараф этиш учун иссиқхонада ёки очиқ майдонда суғориш ва юмшатиш қоидаларига риоя қилиш керак. Ердаги намлик даражасини бир меъёрда ушлаб туришнинг яхши йўли — помидор агатларида томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ҳамда экин остидаги ерни мулчалаш.  

Суғоришда об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш лозим. Агар ҳаво иссиқ ва помидорлар озроқ сўлиб қолаётган бўлса, ҳафтада икки марта суғориш керак. Салқин ҳавода ҳафтада бир марта суғориш кифоя қилади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда помидор танқислиги кузатилиши мумкинми?