Мамлакатимизда гидроэнергетика соҳаси ҳам жадал ривожланмоқда. Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ушбу тизимга қаратилаётган эътибор ва амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳим омил бўлмоқда.

Ана шундай ўзгаришлар сабаб бугун тизимда ишлаб чиқариш имконияти кенгайди ва қувватлар оширилди. Бу ишлар натижасида электр энергиясини ишлаб чиқаришда гидроэнергетиканинг улуши 15 фоизни ташкил этмоқда.

ЎзА мухбирининг “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи ўринбосари Нодирбек АКЧАБОЕВ билан суҳбати 2030 йилга қадар ривожланиш стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва келгуси режалар хусусида бўлди.

 Бугун гидроэнергетика тармоғида ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда, – деди Н.Акчабоев. – Хусусан, 2017 йилгача гидро электр станцияларнинг умумий қуввати соҳада 1 856 МВтни ташкил этган бўлса, 2017-2023 йилларда амалга оширилган лойиҳалар натижасида қўшимча 377 МВт янги ва модернизация қилинган қувватлар ишга туширилиб, умумий қувват 2233 МВтга етказилди.

Жамият таркибида 62 та гидро электр станцияси мавжуд бўлиб, улар 30 МВтдан юқори 14 та йирик ГЭС,  5-30 МВтли 27 та ўрта ГЭС, 0,5-5 МВтли  9 та кичик ГЭС ва 0,5 МВтгача 12 та микроГЭСлардир.

Бугунги кунда тизим фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Хусусан,  Инвестиция дастурига мувофиқ 8 та лойиҳа татбиқ этиляпти. 2024 йилда жами 18 та микроГЭС, шундан, бугунги кун ҳолатига 6,9 МВт бўлган 6 та микроГЭС ишга туширилди. Қолган микроГЭСларда ҳам қурилиш, монтаж, созлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда ва йил якунига қадар ишга тушириш кўзда тутилган.  

–2024–2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича янгиланган дастур  асосида қандай ишлар амалга оширилади?

–Янгиланган дастурда белгиланган вазифалар ҳақида тўхталадиган бўлсам, 2030 йилга қадар 50 та янги ГЭС қуриш орқали гидроэнергетиканинг умумий қувватини 6 000 МВтгача етказиш, яъни қувватларга қўшимча деярли 3 баробар қувват яратиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, 2024 йилдан жамият томонидан ростловчи қувватларни вужудга келтириш мақсадида юртимизда биринчи бор 4та гидро тўплаш электр станциялар (ГТЭС) қурилиши лойиҳаларини бошлаш, 18 та йирик ва ўрта қувватли ГЭСлар, 24 та микро ва кичик ГЭСлар қурилиши ва 15 та ГЭСни модернизация қилиш режалаштирилган. 

Мазкур истиқболли лойиҳалар ҳисобига жамият тасарруфидаги ГЭСлар томонидан йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш деярли 3 баробарга оширилади.  

Мисол тариқасида олиб қарайдиган бўлсак, шу йилнинг ўзида умумий қуввати 1600 мегаваттга тенг 4 та йирик гидро тўплаш электр станцияларнинг техник иқтисодий асослари жамият томонидан ишлаб чиқилиши бошланган. 

Кейинги босқичда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш орқали хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқалари амалга оширилади. Биринчи босқичда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қуввати 200 мегаваттли “Хўжакент” гидро тўплаш электр станцияси, шу туманда қуввати 600 мегаваттли “Юқори Пском” гидро тўплаш электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 500 мегаваттли “Каратерен” гидро тўплаш электр станцияси ва Жиззах вилоятида 300 мегаваттли “Айдаркўл” гидро тўплаш электр станциясини қуриш бўйича техник иқтисодий асослар ишлаб чиқилиши жорий йил якунланади. 

Кейинги йилда лойиҳанинг амалга ошириш механизмлари тўлиқ кўриб чиқилган ҳолда, инвесторлар билан муҳокама қилинади ва иккинчи босқичга ўтилади. Ушбу лойиҳалар 2030 йилдан бошлаб ишга туширилиши кўзда тутилган. 

–Маълумки, Наманган вилояти Норин дарёсида умумий қуввати 228 МВт бўлган Норин ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳасини амалга оширишга старт берилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, унга миллий лойиҳа сифатида қаралмоқда.  Мазкур лойиҳанинг бошқаларига нисбатан фарқли жиҳатлари нимада?

–2023 йил 30 мартда “Гидроэнергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган. Унга асосан, 2024-2030 йилларда мамлакатимиздаги мавжуд гидросалоҳиятдан фойдаланиш даражасини ошириш ва янги гидроэнергетик қувватларни яратиш кўзда тутилган. Наманган вилояти Норин дарёсида умумий қуввати 228 МВт бўлган Норин ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳаси ҳам ушбу қарор ижросида амалга оширилмоқда. 

Жорий йилнинг 25 март куни Наманган вилояти Уйчи туманида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қуввати 228 МВт бўлган Норин ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳасига старт берилди. Ушбу истиқболли лойиҳа вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи учун муҳим туртки бўлиб хизмат қилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xU0BpVsTk-g" title="O‘zbekistonda Norin GESlar kaskadi bunyod etilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мазкур барпо этиладиган ГЭСлар каскади республикада биринчи бор тўлиғича “Миллий ГЭС”га айланади. Сабаби, лойиҳа тўлиқ жамият маблағлари ҳисобидан, маҳаллий лойиҳалаштириш ва пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Лойиҳа учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ҳам ўзимизда тўлиқ маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқарилади. 

Норин ГЭСлар каскади 6 та ГЭСдан иборат бўлиб, ҳар бир ГЭСнинг қуввати 38 МВтни ташкил қилади. Ушбу истиқболли лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 1 025 миллион киловатт соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Лойиҳа тўлиқ “Ўзбекгидроэнерго” АЖ маблағларидан молиялаштирилади. Режага кўра, “ГЭС-1” ва каскад подстанцияси қурилиши 2024-2025 йилларга мўлжалланган. “ГЭС-2” қурилиши 2025-2026 йилларда, “ГЭС-3” ва “ГЭС-4” қурилиши 2026-2027 йилларда, “ГЭС-5” ва “ГЭС-6” қурилиши 2027-2028 йилларда амалга оширилади.

–Гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришда халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти қандай?

–Ҳар бир соҳа учун халқаро тажриба муҳим. Бизнинг йўналишда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳам халқаро компанияларнинг тажрибасига эҳтиёж сезилади.

Шу сабабли, биз бугунги кунда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Хитой, Россия, Жанубий Корея, Туркия каби мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиб келамиз.

Яқинда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангиновнинг Туркия давлатига қилган хизмат сафари чоғида бир қатор  ҳамкорлик келишувларига эришилди. Масалан, Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги “DOLSAR Engineering” компанияси бош офисида ташкил  этилган музокара натижаларига кўра,  ушбу компаниялар ўртасида умумий қиймати 52 миллион долларга тенг 3 та лойиҳани амалга ошириш доирасидаги  шартномаларни имзолашга келишилди. 

Унга мувофиқ, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида “Толдиқсой ГЭС” ва “Қоронғитўқай ГЭС” қурилишида ТИАсини ишлаб чиқиш, Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилишида ПМС хизматлари ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида “Пском ГЭС” лойиҳасининг тўғони қурилишида ПМС пудратчи хизматлари бўйича ҳамкорликда ишлар бажарилади.

Шунингдек, ушбу сафар давомида “Özaltin Holding” компанияси  офисида ўтказилган мулоқот натижасида “Özaltin Holding” компанияси бош директори Музеффер Ўздемир “Пском ГЭС” қурилиши доирасида тўғон бунёд этишда (тендер орқали) қатнашиш истагини билдирди. Шу тариқа, томонлар ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга муваффақ бўлди.

Айтиш керакки, бу каби лойиҳаларни татбиқ этиш 2030 йилга қадар ривожланиш стратегиясида белгиланган гидроэнергетиканинг ишлаб чиқаришдаги улушини 6000 мегаваттга етказишдек улкан вазифалар ижроси йўлидаги дастлабки натижалар.

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Норин ГЭСлар каскади бунёд этилмоқда (+видео)