Ўзбекистонда нечта шифохона бор?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган шифохона муассасалари сони 1 987 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 15 тага кўпайган.
Шифохона муассасаларининг 1 384 таси кичик тадбиркорлик (бизнес) субъекти ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур даврда республикада 8 912 та амбулатория-поликлиника муассасаси фаолият юритган бўлиб, уларнинг 5 929 таси кичик тадбиркорлик (бизнес) субъекти сифатида фаолият юритган. Уларнинг сони 2024 йилга нисбатан 805 тага кўпайган.
Шифохона муассасаларининг ҳудудлар кесимидаги сони:
Қорақалпоғистон Республикаси — 62 та;
Андижон вилояти — 265 та;
Бухоро вилояти — 135 та;
Жиззах вилояти — 71 та;
Қашқадарё вилояти — 137 та;
Навоий вилояти — 45 та;
Наманган вилояти — 201 та;
Самарқанд вилояти — 194 та;
Сурхондарё вилояти — 96 та;
Сирдарё вилояти — 48 та;
Тошкент вилояти — 146 та;
Фарғона вилояти — 246 та;
Хоразм вилояти — 84 та;
Тошкент шаҳри — 240 та.
М.Қосимова, ЎзА