Музейлар маданият кўзгуси, кеча ва бугунни ўзаро боғлайдиган маънавият масканидир.

Бу масканлар инсонга маънавий озуқа, эстетик завқу шавқ улашади, кишининг дунёқарашини, интеллектуал онгини ўстиради. Музейлар фақатгина маданий қадриятлар намойиши бўлиб қолмасдан, улар бизни ўтмиш саёҳатига чорловчи йўлчи юлдуз ҳамдир.

Маълумки, дунёда 18 май – Халқаро музейлар куни сифатида нишонланади. Ўзбекистонда қатор музейлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар йил давомида ташриф буюрувчиларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилиб келмоқда. Юртимиз музейлари 130 йиллик тарихга эга. Тарихий маълумотларга кўра, 1917 йилгача Тошкентдаги биринчи ва ягона музей Тошкент музейи бўлган. 1917 йилдан кейин турли ихтисосликдаги кенг экспозицияларга эга бўлган музейлар ташкил этила бошлаган. Манбаларда қайд этилишича, 1918 йил князь Н.Романов саройида унинг мусодара қилинган коллекцияси асосида Бадиий музей (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат музейи), 1921 йил Эски шаҳар музейи, 1926 йил Ўзбек эски шаҳар музейи ташкил қилинган.

Маданий тараққиёт янги музейлар ташкил қилиш ва мавжуд музейларни қайта жиҳозлаш зарурлигини тақозо этган. Ўрта Осиё музейининг геология, зоология, ботаника ва антропология бўлимлари, қишлоқ хўжалиги музейи ва ҳайвонот боғи Табиат музейига айлантирилган. Республика кўргазмалари негизида Политехника музейи (1933), Амалий санъат музейи (1937, 1937-91 йилларда Амалий санъат асарлари доимий кўргазмаси) ташкил қилинди, Адабиёт музейи тузилди.

Музейлар йиллар давомида маънан бойиб, мунтазам кенгайиб бораверади. Бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида мунтазам фаолият юритаётган турли йўналиш ва соҳа музейлари ташриф буюрувчиларни мамнун қилиб келмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистондаги музейлар сони 105 тани ташкил этади. Ҳудудлар бўйича фаолият кўрсатаётган музейлар сонига эътибор қаратилса, Қорақалпоғистон Республикасида 4 та, Андижон вилоятида 2 та, Бухоро вилоятида 19 та, Жиззах вилоятида 5 та, Қашқадарё вилоятида 3 та, Навоий вилоятида 5 та, Наманган вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 12 та, Сурхондарё вилоятида 2 та, Сирдарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Фарғона вилоятида 13 та, Хоразм вилоятида 3 та музей ўз экспозициялари билан ташриф буюрувчиларга хизмат қилмоқда.

Келгусида соҳалар тараққиёти, туризм ривожи музейларимиз сони янада ортишига замин яратади. Миллий маданиятимиз, санъатимиз, бой тарихимиз ва бугунимизни ўзида акс эттирадиган маънавият масканларини янада ривожлантириш борасидаги ишлар кенгайтирилади.  

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда нечта музей бор?