“Ўзатом” агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси ва “Атомстроэкспорт” АЖ ўртасида Ўзбекистонда бўлажак кам қувватли атом электр станцияси қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисидаги баённома имзоланди.

Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши қурилиш майдончасида лойиҳани амалга ошириш учун тайёрлов ишлари, лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лицензиялаш ишларини амалга оширишнинг фаол босқичга ўтишини таъминлайди.  

–Имзоланган ҳужжат Ўзбекистонда биринчи кам қувватли АЭС қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фаол ишларни бошлашга қадам ташлаганимиз далолатидир. Бу эса яқин келажакда қурилиш майдончасида тўғридан-тўғри ишларни бошлаш имконини беради, – деди “Ўзатом” агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директори Отабек Омонов.  

Қайд этилганидек, АЭС лойиҳаси бўйича дастлабки ишлар июнь ойида бошланган. Унда бўлажак атом электр станцияси қад ростлайдиган майдонда биринчи қурилиш Штаби жойлаштирилиб, режалаштирилган муддатда ишларни бошлаш имконини берадиган устувор вазифалар белгилаб олинган эди. Август ойининг охирида атом электр станцияси қурувчилари учун вахта шаҳарчасини яратиш ишлари бошланди.  

Бу атом электр станцияси фаолият юритаётган ҳудудни анъанавий комплекс ривожлантириш йўлидаги биринчи қадамдир. Ушбу ҳудудда маданий-маърифий лойиҳалар, тиббиёт ташкилотлари пайдо бўлади, аҳоли яшаш пунктлари одамларни яшашга, саноат корхоналари ва тижорат ташкилотларини эса меҳнатга жалб қилиши кутилмоқда.  

–Бугун имзоланган баённома томонларнинг норматив ва молиявий мажбуриятлари нуқтаи назаридан устувор шартларнинг бажарилишини белгилаб беради. “Росатом”нинг муҳандислик бўлими кам қувватли АЭСни жойлаштириш учун лицензия олиш ва қурилиш майдончасида қидирув ишларини олиб бориш бўйича фаол босқичга ўтишни бошлайди, – деди “ASE” ОАЖ Марказий Осиёда атом электр станцияларини қуриш лойиҳалари директори Павел Безруков.  

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев ва “Росатом” давлат корпорацияси бош директори ўринбосари – Халқаро фаолият блоки директори Николай Спасский иштирокида имзоланди.  

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиш майдончасида ишлар бошланади