Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда вазирликнинг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси фаолияти хусусида маълумот берилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашда, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, мажбурий меҳнатга йўл қўймасликда ва унга тўлиқ барҳам беришда, меҳнат муносабатлари доирасида ходимлар ва иш берувчиларга маслаҳат ва услубий ёрдам беради.

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига 2021 йил давомида меҳнат муносабатларига оид жами 24 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, 14 минг 455 таси қаноатлантирилган, 8 минг 784 тасига тушунтириш берилган. Шунингдек, 16 минг 105 та ташкилот ва корхоналарда ўрганишлар ўтказилган ва меҳнат соҳасига оид 11 минг 963 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

2021 йил давомида ишлаб чиқариш соҳаси билан боғлиқ 54 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шулардан 198 та бахтсиз ҳодиса оқибати ўлим билан тугаган. Хусусан, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар натижасида 907 киши жароҳатланган, улардан 238 нафари ҳалок бўлган.

Бахтсиз ҳодисаларни текшириш натижаси бўйича 596 нафар айбдор мансабдор шахс жами 1 миллиард 380 миллион 900 минг сўм жарима қўллаш тартиби бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, 199 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ўтказилган текширишлар давомида 20 мингга якин меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиши аниқланган. Шу билан бирга, 1 минг 970 нафар айбдор шахсга жами 3 миллиард 340 миллион сўм миқдорида жарима қўлланган.

Кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан мамлакатимизда мажбурий меҳнатга йўл қўйилган. Мурожаатларга кўра, пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид 146 та мурожаат келиб тушган.

Фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд органларига 1 минг 338 та даъво аризалар киритилган бўлиб, 269 таси ишга тиклаш юзасидан, 65 таси ишга қабул қилиш мажбуриятини юклаш бўйича, 931 таси иш ҳақи ва бошқа тўловларни ундириш юзасидан, 73 таси товон пулини ундириш ҳақидаги мурожаатлардир.

Даъво аризаларининг 976 таси қаноатлантирилган, жами 7 миллиарддан ортиқ иш ҳақлари ва бошқа тўловлар ундириб берилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 238 нафар киши ҳалок бўлган – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги