ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги «Универсал спорт саройи»да сумо бўйича мамлакат чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда сумо спортини янада ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизлар орасида мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини ўзида мужассам этган сумо спортини оммалаштириш, мазкур спорт тури бўйича жойларда секцияларни очиш, ёш авлод ўртасида уни оммалаштириш ва халқаро ареналарда юртимизнинг байроғини баланд кўтарадиган чемпионларни тайёрлаш асосий мақсадларимиздан биридир. 

Мусобақа ўтказишдан бош мақсад эса жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Таиландда ўтадиган Жаҳон чемпионатига иштирокчиларни саралаб олиш бўлди.

[gallery-22301]

Ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган мусобақада 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди. 

Шунингдек, ушбу беллашувда қўшни давлатларнинг, жумладан, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларининг сумо спорти бўйича терма жамоаларининг ҳам иштироки мусобақанинг кўтаринки руҳда ва қизиқарли ўтишини таъминлади.

Зиёдахон Қурбонова, Наргиза Рўзметова, Наргиза Ражабова, Нодира Гулова, Меҳрибон Ашурова, Наргиза Ҳамдамова, Дурдона Абдужабборова, Жавоҳир Мўминов, Максим Кочнев, Наримон Норманов, Абулфайз Тўраев, Саидакбар Хонсаидов, Сардор Тоиров, Бахриддин Абдураҳимов, Жамил Исмоилов ўз вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Жамоавий баҳсларда Қирғизистон жамоаси 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Ўзбекистон ҳамда Тожикистон сумочиларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда илк марта сумо бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди