Душанбе шаҳрида ўтаётган “Марказий Осиё – Россия” ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитлари доирасида Ўзбекистонда атомдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича йирик лойиҳаларни бошлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев ва Россия Федерациясининг атом энергияси бўйича “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв ва бошқалар иштирок этди. Улар телекўприк орқали Жиззах вилояти Фориш туманида кичик қувватли атом электр станцияси биноси учун котлован қазиш ишларини бошлаб бердилар. Шунингдек, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш лойиҳасини ишга туширдилар.   

Шу билан Жиззах вилоятидаги кичик қувватли атом электр станцияси биноси учун учун котлаван қазишга расман киришилди. 

Ушбу АЭСнинг бунёд этилиши мамлакатимиз учун тарихий аҳамиятга эга. У мамлакатимизда электр энергияси таъминати барқарор бўлишига хизмат қилади.

Лойиҳа Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Келгусида икки йирик ва икки кичик қудратли реактор қурилиши режалаштирилган.

Бу жараён бутунлай халқаро ҳамкорлик асосида амалга оширилади. Дунёдаги етакчи эксперт-консултантлар, соҳада энг илғор бўлган давлатлардан эса замонавий технологик ечимлар ўрганилиб, жорий этиляпти.

Муҳими, атом электр станцияси қурилиши ва унинг кейинги фаолиятида МАГАТЭ – Халқаро атом энергияси агентлигининг хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилинади. Туъкидлаш жоиз, бу ташкилот ядровий энергиядан фойдаланишнинг хавфсиз, тинч ва барқарор бўлишини таъминловчи нуфузли тузилма саналади.

Ушбу ташкилот экспертлари томонидан бугунги кунга қадар мамлакатимизда бир нечта махсус миссиялар ўтказилган. Хусусан, миллий ядровий инфратузилма тайёргарлиги баҳоланди, станция учун танланган майдон ва лойиҳалаш ишлари ташқи омиллар нуқтаи назаридан ўрганилди. Ҳар бир босқичда кўрилаётган ишлар халқаро хавфсизлик стандартларига қанчалик мос экани чуқур таҳлил қилинди.

Жиззахдаги АЭС ҳам айнан энг юқори талаблар асосида қурилаётгани сабабли, унинг хавфсизлик даражаси мустаҳкам бўлади. Станциянинг нафақат қурилиши, балки кейинги фаолияти МАГАТЭ тавсиялари ва хавфсизлик талабларига қатъий мувофиқ тарзда олиб борилади.

Натижада бу иншоот нафақат барқарор ва арзон электр энергияси билан таъминланишига хизмат қилади, балки илмий-тадқиқот соҳаларида ҳам янги имкониятлар очади.

Бу соҳада мамлакатимизда миллий кадрларни тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентнинг 2018 йил 20 июлдаги тегишли қарори билан, Тошкент шаҳрида Россиянинг “ММФИ” – Миллий тадқиқот ядро университети филиали ташкил этилган эди. Филиалнинг асосий мақсади юртимиз саноат тармоқлари учун ядро энергетикаси, физика ва технологик йўналишларда юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашдир.

Бу муассаса ядро физикаси ва технологиясининг энг муҳим илмий, технологик ҳамда ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этиш хизмат қилади. Шунингдек, фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотлар олиб боришга қодир бўлган мутахассисларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрламоқда. 

Халқаро экспертлар АЭС лойиҳасини хавфсиз, замонавий ва мамлакатнинг энергетик келажагига қўйилаётган улкан қадам дейишмоқда.

Мирзо Улуғбек туманида Ўзбекистон Республикаси Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш лойиҳасига ҳам старт берилди. Марказ қурилишига рамзий тамал тоши қўйилди. 

Тадбирда соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров, С.Березин номидаги тиббиёт институти бошқарув раиси Аркадий Столпнер, соҳа мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Россия Президентлари даражасида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми бўлиб, икки давлат ҳамкорлигининг яна бир ёрқин намунаси саналиши қайд этилди. 

Ядро тиббиёти маркази фақат клиника эмас, балки мамлакат тиббиётини янги босқичга олиб чиқадиган илмий, амалий ва ижтимоий аҳамиятга эга йирик ташаббусдир. У инсон ҳаётини сақлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва миллий тиббиёт салоҳиятини оширишда ҳал қилувчи ўрин тутади. 

Маълум қилинишича, лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади. Унга тайёргарлик жараёнида халқаро ядро тиббиётининг ҳозирги ҳолати чуқур таҳлил қилинди. Етакчи мамлакатлар тажрибаси ўрганилди ва уларнинг самарали ечимлари ўзаро таққослаб чиқилди. 

Марказ С.Березин номидаги тиббиёт институти (МИБС) иштирокида инвестиция киритиш форматида барпо этилади. Объектнинг умумий майдони 12 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу ҳудудда муҳандислик, геологик, экологик ва бошқа лойиҳаолди тадқиқотлар амалга оширилди. 

Марказда диагностика ва радиожарроҳликдан тортиб, саратоннинг энг мураккаб шаклларини даволаш учун протон терапиясини жорий этиш режалаштирилган. Биринчи босқичда позитрон-эмиссион томография (ПЭТ/КТ), циклотрон мажмуаси ва радиофармпрепаратлар лабораторияси билан жиҳозланган ядро диагностика маркази ташкил этилади. Кейинги босқичларда радионуклид терапияси йўлга қўйилиб, изотоп тадқиқотлари кўлами кенгайтирилади. 

Маълумки, бу турдаги ташхис ва даволаш хизматлари чет элда жуда қиммат туради. Ядро тиббиёти маркази фаолият бошлагач, фуқароларимиз замонавий хизматларни ўз юртимизда қулай шароитда олиш имкониятига эга бўлади. 

Марказ фаолияти натижасида йилига 8 минг нафар беморда касалликни илк босқичдаёқ аниқлаш имкони бўлади. Бу эса тўлиқ шифо топиш эҳтимолини бир неча баробар оширади. Шу билан бирга, лойиҳа мамлакатда тиббий туризмни ривожлантиришга ҳам замин яратади. 

Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати юздан зиёд юқори технологияли иш ўрни яратилишидир. Марказ фаолияти орқали ядро тиббиёти соҳасида миллий кадрлар базаси шаклланади. Бу муассаса фақат ташхис ва даво билан чекланмайди, балки илмий изланишлар, янги усуллар синови ва малакали мутахассислар тайёрлаш учун ҳам платформа вазифасини бажаради. 

Лойиҳа доирасида ядровий технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий ташхис ва даволаш усуллари жорий этилади. Онкология ва радиология соҳасида кадрлар салоҳияти, инфратузилма ва илмий база янада ривожланади. Бу орқали мамлакат тиббиётида янги босқич бошланади. Инсон саломатлигини муҳофаза қилишда аниқлик, самарадорлик ва замонавий ёндашув устувор аҳамият касб этади. 

Икром АВВАЛБОЕВ, 

Абдужалол ҚАЮМОВ, 

ЎзА мухбирлари 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда иккита муҳим лойиҳага старт берилди