Ўзбекистон Республикаси Президенти “Жаҳон банки иштирокида "Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Унга мувофиқ,  2030 йилгача "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" ўсишни таъминлаш дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, миллий иқтисодиёт, хусусан, саноатнинг кам углеродли ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида "Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш" (iCRAFT) лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу мақсадда Жаҳон банки 46,25 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.

Лойиҳа 2023-2028 йиллар давомида республика миқёсида амалга оширилади.

Бунинг учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида давлат муассасаси шаклида ташкил этилган "Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси Жаҳон банки томонидан қўшимча техник кўмак сифатида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 7 та штат бирлигига кенгайтирилади ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади. 

"Яшил" иқтисодиёт онлайн платформаси ташкил этилиб, ушбу платформа доирасида иссиқхона газлари реестри яратилади. Мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизими бўйича йиғиладиган маълумотлар базаси ишлаб чиқилади.

Қарорга кўра 2024 йил 1 июлга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда иқтисодий фаолият турларини экологик жиҳатдан таснифлаш имкониятини берувчи "яшил" таксономия тизими жорий этилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда iCRAFT лойиҳасини амалга ошириш учун Жаҳон банки 46,25 млн АҚШ доллари ажратади