Сув истеъмоли ва суғориш тизими тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида суҳбат

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Геология фанлари университети тасарруфидаги “Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти” давлат муассасаси раҳбари Қодиржон Мингбоев билан Ўзбекистондаги ер ости сувлари тарихи, қудуқлар ва истеъмол маданияти ҳақида суҳбатлашдик.

– Ўзбекистон  ҳудудида бундан 1 минг 500 йил олдин илк сув қудуқлари қазилган. Улардан бири ҳозирги даврда ҳам мавжуд, – дейди Қодиржон Мингбоев. – Бу қазилиши V асрларга тўғри келадиган Хива шаҳридаги Ичан қалъанинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Хейвак сув қудуғидир.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, қадимда Шарқ билан Ғарбни боғлаб турган Буюк ипак йўли ўтгани сабабли сув қудуқлари асосан Фарғона водийси, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида оммалашган бўлиб, улар кўп ҳолларда қўлда кавланган. Уларнинг чуқурлиги турлича бўлиб, бир неча метрдан 200 метргача бўлган. Масалан, юқорида айтиб ўтилган Хива шаҳридаги машҳур Хейвак сув қудуғининг чуқурлиги 10 метрни,  Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасидаги сув қудуғининг чуқурлиги 97 метрни ташкил этган.

—Бугунги кунда юртимизда қанча сув қудуқлари бор?

—Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб тахминан 100 мингдан ортиқ сув қудуқлари мавжуд. Қудуқ сувларидан турли мақсадларда фойдаланилади. Табиий шароитга мос равишда, йилнинг маълум даврларида қудуқлар қуриб қолиши ҳам мумкин.

Ҳамма қудуқлардан ҳам чиқадиган ер ости сувлари ичишга яроқли эмас. Сув қудуқларидан асосан ичимлик, ерларни суғориш ва турли хил хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган.

— Юртимиздаги сув қудуқларидан электр энергияси олишда фойдаланиш мумкинми?

 Юқори температурага (90-100 градус) эга бўлган иссиқ сув чиқадиган қудуқлардан электр энергияси эмас, балки иссиқлик энергияси сифатида фойдаланса бўлади.

— Бугунги кундаги сув қудуқларининг умумий чуқурлиги қанча бўлиши керак. Уларни қазишда нималарга эътибор берилади?

–Сув қудуқлари асосан ер ости сувларининг ётиш чуқурлигига мувофиқ қазилади (тахминан 5-50 метр). Уларни қазишда асосан ер ости сувларининг ифлосланишдан муҳофазаланган ва сув тез йиғиладиган (ер ости сувлари оқим йўналишига мос) жойлар танланишига эътибор берилади.

Бутун дунёда сув танқислиги муаммоси хавф солмоқда. Хўш, бу муаммо қудуқларга ҳам тегишлими?

–Албатта тегишли. Ер ости сувлари дарё ва сой сувлари билан узвий боғлиқ бўлгани сабабли, уларнинг ўзгариши ер ости сувлари захирасининг камайишига, қудуқлардаги сувларнинг сатҳи пасайишига ва уларни қуриб қолишига олиб келиши мумкин.

Бугунги кунда бутун дунёда сув танқислиги муаммоси долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада республикада ер ости сувларидан фойдаланиш ва қудуқ бурғилаш тизимини янада такомиллаштириш, ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳоли орасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг миқдор жиҳатдан камайиб кетиши ва ифлосланишининг олдини олиш ҳамда пировард натижада аҳолини узоқ муддатли истиқболда сифатли ичимлик сув билан таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

—Президентимизнинг ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш борасидаги қарорида қудуқлар сувини ҳисоблаш мосламалари билан жиҳозлаш белгиланган. Бу қандай тартибда амалга оширилади?

–Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги “Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 6-бандида ер ости сувларидан фойдаланувчиларга 2024 йил 1 январга қадар ер ости сувларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида ўз тасарруфидаги ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш мажбурияти юклатилган.

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Бунда жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача (суткасига 5000 литргача) бўлган миқдорда ер ости сувларини олиш мустасно. Яъни, бундай қудуқларни сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш мажбурий эмас. 

Мазкур қарор билан республикада қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича мораторий жорий этиладиган, ер ости сувлари сатҳининг пасайиши (5 м гача ва 5 м ортиқ) ва ресурсларининг камайиши кузатилаётган қуйидаги ҳудудлар рўйхати кўрсатилган:

  • Навоий вилояти (Нурота тумани);
  • Самарқанд вилояти (Нуробод, Пайариқ, Иштихон, Ургут, Қўшработ туманлари);
  • Жиззах вилояти (Фориш, Зомин, Янгиобод, Ш.Рашидов туманлари);
  • Наманган вилояти (Косонсой, Чуст, Янгиқўрғон, Чортоқ туманлари);
  • Фарғона вилояти (Бешариқ тумани);
  • Андижон вилояти (Избоскан, Жалақудуқ, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа туманлари); 
  • Қашқадарё вилояти (Чироқчи, Кўкдала, Косон туманлари). 

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларига гидрогеологик хулоса бериш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланади. Бундан тасдиқланган давлат дастурлари доирасида ва жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 метргача бўлган қудуқларни бурғилаш ҳамда суткасига 5 метр кубгача ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун якка тартибда олиш мустасно.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома беришнинг амалдаги тартиби бекор қилинди ҳамда вазирлик томонидан бурғиловчи субъектларга ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома бериш тартиби жорий этилиб, ўз тасарруфидаги бурғилаш ускуналарини GPS-трекерлар билан жиҳозлаш ва уларни доимо ишчи ҳолатда сақлаш мажбурияти юклатилди.

ЎзА мухбири 

Нигора Раҳмонова 

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ер ости сувлари ҳолати қандай?