Бугун пойтахтимизда Ўзбекистонда экологик ва иқлим ўзгаришига чидамли шаҳарларни ривожлантириш бўйича халқаро форум ўтказилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу форумда маҳаллий ва хорижий экспертлар, шунингдек, Жаҳон банки, Европа Иттифоқи, Швейцариянинг Иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти (SECO), БМТ Тараққиёт дастури, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этди.  

Унда Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Жаҳон банкининг шаҳарсозлик, барқарорлик ва ердан фойдаланиш бўйича глобал амалиёт бўлими менежери Кристоф Пуш ва бошқалар Ўзбекистонда экологик ва иқлим ўзгаришига чидамли шаҳарларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу жараёнда хорижий тажрибани ўрганиш ва галдаги режаларда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, унда мамлакатда урбанизациянинг тез суръатларда ўсиши, минтақалар ва шаҳарларнинг иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиши, уларнинг табиий офатларга чидамлилигини ошириш ҳамда ҳудудий режалаштириш ва ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.  

Қайд этилганидек, 2025 йилнинг Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши мамлакатнинг экологик барқарорлик ва иқлим ўзгаришига мослашиш борасидаги саъй-ҳаракатларида стратегик аҳамият касб этади. Ушбу ташаббус доирасида экологик ва иқлим ўзгаришига чидамли шаҳарларни ривожлантириш бўйича халқаро форумнинг ўтказилиши глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда “яшил” ривожланиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.  

[gallery-20655]

Бугунги кунда Ўзбекистонда 37 миллион аҳолининг ярмидан кўпи шаҳарларда истиқомат қилади. 2050 йилга келиб шаҳар аҳолисининг сони прогнозларга кўра 50 фоизга ўсиши кутилмоқда. Атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда ўсиб бораётган аҳоли талабларини қондириш учун шаҳар инфратузилмасини, хусусан, транспорт, энергетика, чиқиндиларни қайта ишлаш каби соҳаларда тизимли ислоҳотларни амалга ошириш зарур.

Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов қайд этганидек, “яшил” иқтисодиёт фақат энергетикага эмас, балки жамоат транспорти, “яшил” ҳудудларни кўпайтириш билан ҳам боғлиқдир.  

–Иқлим ўзгариши ҳисобидан шаҳарларнинг иссиқлик тўлқинлари ва сув тошқинлари каби иқлим хавф-хатарларига нисбатан барқарорлигини ошириш муҳим масала ҳисобланади. Ўзбекистонда шаҳар миграцияси иқтисодий ўсиш суръатларига нисбатан жадал бўлмоқда. Бу эса аҳолининг меҳнат ресурслари ва давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларида фарқларни юзага келтиряпти. Бу шаҳар хўжалигини бошқариш ва режалаштиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш заруратини вужудга келтирмоқда. Мазкур масалаларни ҳал қилиш, хусусан, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенг фойдаланиш, давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ва иқлим ўзгаришининг маҳаллий аҳоли турмуш тарзига ва инфратузилмага таъсирини ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозликни режалаштиришга сармоя киритишни талаб қилади. Келгусида ҳар бир ҳудуд “яшил” ҳудудларни ривожлантириш борасида мажбуриятларни олади. Бу жараёнда биз Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тадбирларни амалга оширяпмиз.  Бугунги тадбир  ана шундай мақсадларимиз учун янги имкониятларни очиб беришга хизмат қилади, –деди И. Норқулов.

Шу талаблардан келиб чиқиб, мазкур форум иштирокчилар учун Ўзбекистонда барқарор урбанизацияни қўллаб-қувватлаш ва экологик, иқлимга чидамли ҳудудлар ва шаҳарларни ривожлантиришга қаратилган ечимларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа  яратиб бергани билан аҳамиятлидир.

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякова Ўзбекистон ҳукумати ўз олдига иқтисодий ўсишга эришиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашдек улкан мақсадлар қўйганини таъкидлади.  

–Ушбу форумда Жаҳон банкининг вакили сифатида қатнашганимдан хурсандман. Жаҳон банки бошқа ҳамкорлар билан биргаликда ушбу мақсадларга эришишда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлайди. Дунёда барча мамлакатлар ривожлангани сари уларда урбанизация жараёнлари ҳам кучайиб боради. Бугунги кунда мамлакатингизнинг ярим аҳолиси урбанизациялашган ҳудудларда истиқомат қилади. Юртингиздаги улкан ўзгаришлар сабабли ушбу улушнинг ошиб бориши кутилади. Ўзбекистон ҳукумати ва бошқа манфаатдор томонлар урбанизациялаштириш бўйича пухта чоралар кўрмоқда. Бугунги форум бу масалада амалий натижалар беради, деган умиддаман, –деди Т.Проскурякова.

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Пардаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда экологик ва иқлим ўзгаришига чидамли шаҳарларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда