Тошкент халқаро спорт мусобақаларининг мегаполисидаги муҳим шаҳарлардан бири сифатида кейинги йилларда катта нуфузга эга бўлиб бормоқда. Бу, пойтахтимизда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича "Париж-2024" Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган қитъа чемпионатининг очилиш маросимида чет эллик спорт мутасаддилари томонидан эътироф этилди.

Маросимда иштирок этган Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд сўнги йилларда Ўзбекистон оғир атлетика спортининг марказларидан бирига айлангани, жаҳон рекордлари янгиланаётган маскан сифатида ном қозонаётганини таъкидлади.  

Айнан Тошкент мусобақалари нафақат қитъа, балки жаҳон оғир атлетика спортчиларига тўрт йиллик мусобақаларга ўтиш йўлагини кўрсатиш мавқеига эга бўлгани Ўзбекистон спортининг халқаро нуфузини кўрсатмоқда.

Руслан Нуруддиновнинг 2016 йилги Рио олимпиадасидаги шов-шувли ғалабаси, 2022 йили Токиода ўтган Олимпия ўйинларида Акбар Жўраевнинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон мадҳияси янграши мамлакатимизнинг дунё спортида ўрни борлигидан далолатдир.

Қитъа чемпионатининг очилиш маросимидаги тантаналарда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, қўмита раиси ўринбосари Шерзод Тошматов, спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов иштирок этиб, мусобақаларда қатнашаётган спортчиларга омад тилади.

Мадҳиямиз янграб, асосий беллашувларга старт берилди.

Биринчи кунги мусобақаларда эркаклар 55, аёллар 45 килограммдаги баҳсларда майдонга чиқди.

Чемпионатнинг илк кунида жаҳон ва Осиё оғир атлетикасида ўн йиллик рекорд Тошкент баҳсларида янгилангани эътиборли бўлди.  

Аёллар ўртасида 45 килограммдаги беллашувларда иштирок этган Корея Халқ Демократик Республикаси вакили Вон Хён Сим даст кўтаришда 86 ва силтаб кўтаришда 106 килограммли тошларни бўйсундирган ҳолда ғолибликни тантана қилди. Унинг даст кўтаришдаги натижаси қитъа ва жаҳон рекордини янгилади. Айтиш лозим бугунгача жаҳон рекорди 85 килограмм бўлган бўлса, қитъа рекорди 84 килограммни ташки этаётганди. Кейинги ўринлар Таиланд ва Хитой Тайпейи спортчиларига насиб этди. Ушбу вазнда иштирок этган ҳамюртимиз 14 ёшли Муниса Одилованинг катталар ўртасидаги мусобақада 6-ўринни эгаллашини ҳам мусобақанинг ўзига хос кашфиёти бўлди, дейиш мумкин.

Эркаклар ўртасида 55 кг. вазн тоифасидаги баҳсларда яна бир Шимолий кореялик спортчи рақибларидан анча устун эканини кўрсатди. КХДР вакили Панг Ун Чол 1-ўринни, таиландлик Наттҳават Чомчуен иккинчи ва вьетнамлик Лаи Гиа Тан 3-ўриндан жой олди.

Мусобақалар 10 февралга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда дунё оғир атлетикасининг 10 йиллик рекорди янгиланди