2025-йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйлаб қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим натижаларга эришилди. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, мазкур давр мобайнида мамлакатимизда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 6,1 миллион тонна дон ва дуккакли дон экинлари етиштирилган. Ушбу кўрсаткич, аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва сувдан самарали фойдаланиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг самарасидир.

Ушбу кўрсаткични ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Фарғона вилояти – 776,6 минг тонна, Сурхондарё вилояти – 691 минг тонна, Қашқадарё вилояти –635,5 минг тонна билан энг юқори кўрсаткичларни эгаллаган. Бунга сабаб ушбу ҳудудларда унумдор ерлар ва тажрибали деҳқончилик мактабларининг мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин. Қолаверса, иқлим шароитининг қулайлиги ва суғорма деҳқончилик ривожланганини ҳам сабаб қилиб келтиришимиз мумкин.

Қуйидаги ҳудудларда ҳам нисбатан юқори натижалар қайд этилган: Самарқанд вилояти – 549,5 минг тонна, Андижон вилояти – 506,3 минг тонна, Жиззах вилояти – 478,3 минг тонна, Тошкент вилояти – 447 минг тонна, Бухоро вилояти – 464,2 минг тонна, Хоразм вилояти – 431,7 минг тонна, Наманган вилояти – 417,5 минг тонна, Сирдарё вилояти – 394,2 минг тонна.

Ҳудудий тақсимотда энг паст кўрсаткичлар қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда: Навоий – 212,6 минг тонна, Қорақалпоғистон Республикаси – 137,6 минг тонна дон ва дуккакли дон экинлари етиштирилган. Бу эса асосан ер майдонларининг шўрланиш даражаси, сув таъминотининг мураккаблиги ва қурғоқчил иқлим билан боғлиқ.

2025-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда дон ва дуккакли экинлар етиштириш борасида барқарор ўсиш кузатилмоқда. Етиштирилган 6,1 миллион тонналик ҳосил мамлакат озиқ-овқат саноатида муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, Фарғона водийси вилоятларининг юқори натижалари бошқа ҳудудлар учун тажриба алмашиш имкониятини яратади.

Келгуси йилларда сув тежовчи технологияларни янада кенг жорий қилиш, илмий ёндашувлар асосида ҳосилдорликни ошириш ва минтақавий салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш орқали бу рақамларни янада ошириш мумкин. 

Дилдора ДЎСМАТОВА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда дон ва дуккакли экинлар етиштириш бўйича ҳудудий тақсимот кўрсаткичлари