Сўнгги юз йилликда дунё аҳоли сони мунтазам ўсиб бормоқда, шу билан баробар улар ҳаёти учун зарур бўлган уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларга бўлган эҳтиёжлари ҳам ўсмоқда. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, инсон омилининг атроф табиий муҳитга таъсири кескин ошиши маиший ва саноат чиқиндиларининг йил сайин ортишига сабаб бўлмоқда.

Бугунги кунда энергетика, рангли ва қора металлургия, кимё саноати ва қурилиш индустрияси объектлари чиқинди ҳосил қилувчи, атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалар ҳисобланади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, чиқиндилар экология учун зарарли бўлиши баробарида арзон хомашё ҳамдир. Яъни, чиқиндиларнинг 80 фоизини органик моддалар ташкил қилади.

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси чиқиндиларнинг 85 фоизини қайта ишлаш мумкин эканини кўрсатмоқда. Масалан, Японияда резина ва кабель буюмларнинг 34 фоизи, шиша буюмларнинг 43, қоғоз ва картоннинг 54 фоизи чиқиндиларни қайта ишлаш эвазига олинар экан.

Хитойликлар эса алюминий, темир, мис каби металлардан ясалган буюмларнинг 33 фоизини, жун, ипак, чарм-атторлик буюмларининг 34 фоизини турли чиқиндиларни қайта ишлаш ҳисобига олади.

Айрим давлатларда чиқиндиларни алоҳида йиғиш тизими ҳам йўлга қўйилган. Натижада қоғоз, пластик, алюминий каби хомашёнинг катта қисми қайта ишлашга юборилади. Бу жараённинг экомуҳитга ижобий таъсири катта бўлиб, энергия ва хомашёни сезиларли даражада тежайди.

Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни тўплаш, жойлаштириш, ташиш, зарарсизлантириш, сақлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш юзасидан қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунда чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш муносабатлари тартибга солинади. Шунингдек, қонунда чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишини таъминлаш тўғрисида гапириб ўтилади.

Олий Мажлис 1995 йил қабул қилган “Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель конвенциясига қўшилиши ҳақида” қарори билан Ўзбекистон Базель конвенциясига қўшилган.

Мамлакатимизда 1996 йилдан кучга кирган ушбу Конвенциянинг ижросини таъминлашнинг ҳуқуқий мезонлари Вазирлар Маҳкамасининг “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни ҳудуддан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган.

Бугунги кунда чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларнинг кун сайин ошиб бораётган бир пайтда “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш, унга зарур қўшимча ва ўзгартишларни киритишни тақозо этмоқда.

Ўзбекистонда чиқиндилар тўлиқ қайта ишланмайди, у йўқолиб кетмайди, шунчаки “дафн қилинади”. Қутига ташланган чиқиндининг ҳаракатини таҳлил қилиб кўрамиз. Маҳаллалардаги чиқиндихонлардан “Махсустранс” машиналари қайта юклаш станцияларига олиб боради ҳамда (Тошкент шаҳридаги учта ─ Юнусобод, Яккасарой ва Яшнобод туманларида қайта юклаш станциялари мавжуд) махсус контейнерларга зичлаб жойлаштирилади ва охирги манзил ─ Оҳангарон полигонига етказилади.

Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш тўлиқ йўлга қўйилмаганлигини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тадқиқотчиларининг маълумотларидан ҳам билиб олишимиз мумкин. Тадқиқот натижалари кўра, 2021 йилда мамлакат полигонларида 26 триллион долларлик электрон чиқиндилар борлигини кўрсатган.

Албатта, юртимизда ҳам чиқиндиларни қайта ишлаш учун ажратиб йиғиш тажрибаси ўтказилган. 2012 йилда қабул қилинган қарорга мувофиқ, Тошкент аҳолиси учун мажбурий чиқиндиларни ажратиб топшириш мажбурияти юклатилган. Аҳолининг норозилиги сабаб бу қарор ижроси бекор қилинган.

Ривожланган мамлакатлар 20-30 йиллар вақт сарфлаб, чиқиндиларни саралаб ажратиш, уларни қайта ишлаб чиқишга эришишган. Бизда бу ишларга 15 кунлик муддат белгилангани тажрибанинг муваффақиятсиз якунига сабаб бўлган.

Япония ва бошқа қатор ривожланган давлатлар чиқиндиларни йўқ қилиш ва қайта ишлаш бўйича узоқ йиллик тажрибага эга.

Японияда экология тизими самарадорлигининг асосий сабабларидан бири сифатида шу соҳага оид қонунларнинг мукаммаллиги, жумладан, чиқинди ва атроф-муҳит тўғрисидаги асосий қонунлардан ташқари, қайта ишлаб чиқишга мўлжалланган ҳар бир чиқинди учун алоҳида махсус қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилганлигини таъкидлаш мумкин.

Масалан, бугунги кунда Японияда велосипедни, пластик чиқиндиларни қайта ишлаб чиқариш ёки электрон чиқиндиларни қайта ишлашга оид алоҳида қонун ҳужжатлари мавжуд.

Япониянинг “Чиқиндиларни йўқ қилиш тўғрисида”ги қонунининг асосий мақсади чиқиндиларни тўғри тақсимлаш, сақлаш, йиғиш, ташиш, қайта ишлаш ва йўқ қилиш, шунингдек, яшаш муҳитини тоза сақлаш орқали яшаш муҳитини яхшилашга қаратилган.

Ушбу қонунда чиқиндиларнинг ҳар бир турига, масалан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, махсус назорат қилинадиган саноат чиқиндилари каби алоҳида таърифлар берилган. Хусусан ҳукумат қарорида “кўрсатилган портловчи, заҳарли, юқумли ёки бошқа хусусиятларга эга бўлган, инсон саломатлиги ёки яшаш муҳитига зарар етказиши мумкин бўлган қаттиқ маиший чиқиндилар, махсус назорат қилинадиган қаттиқ маиший чиқиндилар тоифасига кириши” алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Мазкур қонуннинг 2-моддасида Японияда ҳосил бўладиган чиқиндилар имкон қадар мамлакат ҳудудида тўғридан-тўғри йўқ қилиниши керак, деган қоида ўрнатилган. Шунингдек, ушбу қонун кейинги қонуности ҳужжатлар учун асосий база сифатида хизмат қилади.

Японияда чиқиндиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш ва ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш масаласида тегишли давлат органларининг маҳаллий ҳокимиятлар, хусусий корхоналар ва аҳоли билан ҳамкорлиги йўлга қўйилган.

Шунингдек, Японияда давлат томонидан чиқиндиларни қайта ишлаш иншоотларини миллий субсидиялаш орқали қўллаб-қувватлаш тизимининг йўлга қўйилганлиги, замонавий стандартларга жавоб берадиган чиқиндиларни қайта ишлаш объектларни қуриш имкониятини берди ва бу тизим ҳозиргача ўз самарасини бериб келмоқда.

Японияда чиқиндилар билан боғлиқ фаолиятни амалга оширадиган мутахассислар тайёрлаш тизими ҳам йўлга қўйилган. Жумладан, чииқиндиларни қайта ишлаш иншоотларининг техник ва ифлосланишни назорат қилувчи менежерлар илғор билим ва кўникмалар асосида тайёрланади. Улар ўз навбатида тозалаш иншоот ва техникаларини тўғри сақлаш ва бошқаришни таъминлайди.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида қонунчилик талабларига жавоб берадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва тозалаш иншоотларини мамлакат бўйлаб қуриш таъминланди.

Бундан ташқари, Японияда маҳаллий ҳокимиятнинг қонуности ҳужжатлари асосида, юқорида қайд этилган иншоотларнинг хомашёси бўлган маиший чиқиндиларни ёнувчан ва ёнмайдиган турларига ажратиш, пластмасса ва каучуклардан ҳамда бошқа чиқиндилардан ажратиш тартиби шарт этиб белгиланди.

Кунчиқар мамлакатда чиқинди ташлаш учун алоҳида рангли қутилар ажратилганлиги билан бир қаторда, уларни тўплаш учун махсус кунлар белгилаб қўйилган.

Қайта ишланадиган чиқиндиларни саралаб йиғиш 1970 йилларнинг охирида Нумазу Сити ва Хиросима шаҳарларида бошланган.

1980 йилларнинг охирига келиб бутун мамлакат бўйлаб бу тажриба тарқалди ва чиқиндиларни саралаб йиғиш тартибининг йўлга қўйилганлиги натижадасида уларни қайта ишлаш харажатлари сезиларли даражада камайди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, чиқинди муаммоси бугунги кунимизнинг ажралмас қисмига айланганлиги, уларни ўз вақтида тўплаш, жойлаштириш, ташиш, зарарсизлантириш, сақлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилишнинг самарали тизими йўлга қўйилмаса, турли салбий оқибатларга, жумладан, ҳар-хил юқумли касалликлар тарқалиши манбаига айланади. Япония тажрибаси бизга чиқиндилар билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солишга ва уларда белгиланган нормалар, меъёрлар, тартиб ва қоидаларга мувофиқ чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни тезда бартараф этиш имконини беради.

Рустамова Мадинабону Ўктам қизи,

Юсубова Шаҳло Бахтиёр қизи

Тошкент давлат юридик университети

“Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” факультети

3-курс талабалари 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда чиқинди муаммоси ва Япония тажрибаси