Ўзбекистонда “AntiHack Challenge” турнири ўтказилади
Мамлакатимизда 11 август куни кибер хавфсизлик бўйича “AntiHack Challenge” турнири бўлиб ўтади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Central Asia Distribution” кўмагида “IT-Park”, “Cisco va digital operator Beeline Uzbekistan” томонидан ташкил этиладиган мазкур тадбир мамлакатимиз ёшларининг ахборот хавфсизлигига қизиқишини ошириш, шунингдек, ушбу йўналиш бўйича кўникма ва салоҳиятни шакллантиришга қаратилган.
ЎзА