Пойтахтимизда “Uzbek Jewellery Fair – 2025” халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда юртимиз ҳамда дунёнинг қатор давлатларидан ташриф буюрган меҳмонлар, соҳанинг етакчи мутахассислари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Ушбу кўргазма Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Мазкур тадбир миллий заргарлик саноатини жаҳон бозорида муносиб ўринга олиб чиқиш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва соҳага илғор технологияларни жалб этишда муҳим ўрин тутади.

Сўнгги йилларда заргарлик саноатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2024 йил 23 июлда қабул қилинган Президент фармони соҳада туб ислоҳотларни бошлаб берди. Мазкур ҳужжатга асосан, заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ ва божхона соҳаларида кенг қамровли имтиёзлар жорий этилди. Жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо корхоналарни ер ва мулк солиқларидан озод этиш, имтиёзли кредит линияларини очиш, хомашё – яъни олтин етказиб бериш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш каби чора-тадбирлар амалга оширилди.

Кўргазмада 100 га яқин компаниялар, жумладан, маҳаллий ва халқаро брендлар ўз маҳсулот ва хизматларини тақдим этмоқда. Италия, Испания, Германия, Туркия, Озарбайжон, Арманистон каби мамлакатларнинг компаниялари шулар жумласидандир.

Тадбир доирасида заргарлик буюмларининг улгуржи ҳамда замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар савдоси амалга оширилмоқда.
Кўргазма давом этмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон заргарлик саноати: изчил ислоҳотлар самаралари