Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) мутахассислари иштирокида “Табиий офатлар хавфини юмшатиш ва сейсмология” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар иштирокчилари дастлаб академиянинг Ахборот-ресурс маркази ҳамда ўқув жараёнларини кузатиб, таълим тизимида қўлланилаётган замонавий услуб ва технологиялар, академияда олиб борилаётган илмий-амалий фаолият билан яқиндан танишди.

Тадбирда JICA лойиҳа бошқаруви мутахассиси Юкинори Янагида ҳамда Нагоя университети Хавфни юмшатиш илмий-тадқиқот маркази профессори Ясуҳиро Сузуки ўз тақдимотлари билан қатнашди.

Семинар давомида курсантларга зилзиладан олдин огоҳлантириш, зилзила вақтида хавфсиз ҳаракатланиш ҳамда зилзиладан сўнг тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш бўйича муҳим билимлар берилди.

Семинар якунида томонлар келгусида табиий офатлар хавфини камайтириш, сейсмик хавфсизликни таъминлаш, тажриба алмашиш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Япония: Сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича семинар-тренинг