Иккинчи жаҳон уруши (1939–1945) инсоният тарихидаги энг қонли ва кенг кўламли ҳарбий тўқнашувлардан бири бўлиб, у 60 миллиондан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлган. Ушбу урушда Собиқ Совет Иттифоқи таркибидаги халқлар, жумладан ўзбек халқи ҳам фашизмга қарши курашда беқиёс фидойилик кўрсатган. Жумладан, Ўзбекистон аҳолиси нафақат фронтда, балки фронт ортида ҳам матонат ва жасорат намунасини намоён этган ҳолда бор куч ва ғайратини на фақат ғалабага, балки умуминсоний қадриятлар – тинчлик, эркинлик ва адолатни муҳофаза қилишга қаратган эди.

Ўша вақтда Ўзбекистондан жами 1 433 230 нафар фуқаро фронтга жўнатилган, уларнинг ҳар тўртинчиси уруш майдонида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Бу ҳақда расмий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архивида сақланмоқда. 

Ўзбекистон ўғлонлари бевосита фронт жабҳаларида кўплаб қаҳрамонлик ва жасоратларни амалга оширишган. Жумладан, Собир Раҳимов - биринчи ўзбек генерали сифатида 1943 йилда генерал-майор, 1945 йилда генерал-лейтенант унвонига сазовор бўлган. Темурмалик Тўйчиев, Матаз Ташмуҳамедов, Тўйчи Эриштамов, Маҳмуд Фозилов каби юзлаб ўзбекистонликлар Собиқ Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган бўлсалар, умумий ҳисобда 340 нафар ўзбекистонлик ҳарбийлар Собиқ Совет Иттифоқи Қаҳрамони, 2000 нафардан ортиқ киши “Жасорат учун” ва бошқа мукофотлар билан тақдирланишган.

Ўзбекистон халқи нафақат фронтда ва айни вақтда фронт ортидаги меҳнат – эвакуация ва иқтисодий салоҳият барқарор ушлаб туришда ҳам улкан жонбозлик кўрсатган. Жумладан, айнан уришнинг дастлабки, ўта оғир - 1941–1942 йилларида 100 дан зиёд саноат корхоналари Ўзбекистонга эвакуация қилинган бщлиб, улар ичида “Тошкент авиация заводи”, “Чирчиқ кимё заводи”, “Қўқон машиностроение комбинати” каби стратегик объектлар бор эди. Қишлоқ хўжалигидаги асосий кўрсаткичлар: 1942–1945 йилларда Ўзбекистон фронтга 2 миллион тоннадан ортиқ пахта, 350 минг тонна ғалла, 500 минг бош мол-соз ва озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатган. Фақат 1943 йилнинг ўзида 1,2 миллион аёл меҳнат фронтига жалб этилган.

“Ўзбекистон фронт фарзандларига она” ушбу ибора айни дамда Сизни ҳам Ватанимиз ва халқимизга нисбатан кучли ифтихор туюшингизга сабаб бўлган бўлиши муқаррар. Дарҳақиқат ушбу ибора бежиз айтилмаган. Уруш йилларида Ватанимиз урушдан жабрланган болаларни қабул қилиш ва парваришлаш бўйича Совет Иттифоқи таркибидаги мамлакатлар ичида етакчи ҳудудга айланган: 1942–1944 йилларда 250 000 дан зиёд болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинган бўлса, шундан камида 100 000 нафари маҳаллий оилаларга фарзанд сифатида қабул қилинган. Республикада 150 дан ортиқ интернат ва Меҳрибонлик уйлари ташкил этилган. Мана шундай инсонпарварлик сиёсати натижасида бошқа Иттифоқ халқлари орасида “Ўзбекистон – фронт фарзандларига она” деган ибора вужудга келган.

Таъкидлаш керакки, уруш йилларида яратилган бадиий асарлар адабий ва маънавий тарғибот ҳаракатлари ҳам фронтдаги шиддатли жанглар қатори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон зиёлилари ўзларининг илмий-оммобоп, бадиий асарлари орқали фронт ва фронт ортидаги захматкаш халқимизнинг руҳиятини баланд тутишда беқиёс ҳисса қўшдилар. Жумладан, Ғафур Ғулом “Шум бола”, “Сен етим эмассан” асарлари, Уйғун “Фарзанд” ва “Шоҳруҳ” драмалари, Ойбек “Навоий” романи, Зулфия “Оналарга мактуб” ва “Уруш йилларида” шеърлари орқали уруш йилларида болалар ва оналар тақдири, урушнинг оғир оқибатлари, Ватанни ҳимоя қилиш, фидокорлик ва жасорат ҳамда миллий ғурур ва маънавий мерос ҳамда душманга нисбатан ғазаб, она юртга муҳаббатни тарғиб қилишган.

Саналгандан ташқари яна кўплаб шоир, ёзувчи адибларимиз ўзларининг кўплаб таъсирчан ижод наъмуналари билан маънавий-руҳий курашда фаол иштирок этдилар.

Англаганингиздек, иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек халқи нафақат фронтда, балки фронт ортида ҳам жасорат, фидокорлик, юксак инсонпарварлик, ватанпарварлик ва меҳнатсеварликнинг ёрқин намунаси кўрсатди. Урушга 1,4 миллиондан зиёд ўзбекистонликнинг қатнашгани, юзлаб юртдошларимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлгани, минглаб инсонлар турли даражадаги орден ва медаллар билан тақдирлангани халқимизнинг юксак ҳарбий жасорати ва маънавий қудратини кўрсатади.

Ўзбекистоннинг стратегик аҳамиятга эга завод ва корхоналарни эвакуация қилиб, саноат ва қишлоқ хўжалигини тиклашдаги ҳиссаси, урушдан жабрланган болаларни она-бола меҳри билан қабул қилиб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатгани “Ўзбекистон – фронт фарзандларига она” иборасида ўз ифодасини топди. Бу эса, халқимизнинг юксак инсонпарварлик салоҳияти, меҳру шафқат, бағрикенглик фазилатларини дунёга намоён этди.

Бундан ташқари, уруш давридаги адабиёт ва маданият аҳли – шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, зиёлилар ҳам ғалабага маънавий-руҳий жиҳатдан улкан хисса қўшдилар. Улар асарлари орқали халқ руҳиятини кўтариш, ғалаба умидини сақлаш ва ватанпарварликни кучайтириш вазифасини муваффақиятли бажардилар. Шу тариқа, ўзбек халқи Иккинчи жаҳон урушида фақат қурол эмас, балки қалам, меҳнат ва меҳр билан ҳам фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшди. 

Бу тарихий ҳақиқат бугунги ва келажак авлодлар учун ғурур ва ибрат манбаи бўлиб, Ўзбекистон халқнинг қалбида ҳамда ёш авлод тарбиясида абадий сақланади.

Давлатжон МАМАТКУЛОВ,

Жамоат хавфсизлиги университети доценти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқи: фашизмга қарши кураш ва тарихий фидокорлик