Муносабат

Сўнгги йилларда Ўзбекистон мулоқотлар, ташаббуслар чорраҳасига айланмоқда. Қадимдан Буюк ипак йўли марказида жойлашган мамлакатимиз бугун ҳам ўз мавқеига мос тарзда тараққий этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан минтақада бирдамлик, яхши қўшничилик муҳити шаклланди. Минтақалараро алоқалар янада ривожланди. Яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ҳам фикримизга мисол. Мазкур нуфузли тадбир кун тартибига мувофиқ, минтақамиз олдида турган долзарб иқлим муаммолари муҳокама қилинди, экологик барқарорлик, “яшил” иқтисодий тараққиёт ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Саммитда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, қатор ташаббусларни илгари сурди. Ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги биз учун устувор йўналишларни кўрсатиб берди.

– Саммит якуни бўйича Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш ҳақида тарихий қарор қабул қилинади. Қабул қилинадиган ҳужжатни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур, деб ҳисоблаймиз – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Президентимиз иқтисодиёт ва технологик модернизацияга инвестиция киритиш ҳамкорликнинг устувор мезони бўлиши баробарида июнь ойи бошида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шерикликда Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш таклифини киритди. Бу ҳам ўзаро минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш, иқтисодий кўрсаткичларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим яҳамиятга эга.

Бундан ташқари Ўзбекистон етакчиси стратегик минерал ресурслар соҳасида ҳамкорлик ва инвестиция кўламини кенгайтириш, “Яшил” энергетика ва экологик барқарорликка, шунингдек Инсон капиталига йўналтирилган инвестиция, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги алмашинувни кенгайтириш масалалари бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Шу маънода бугун нафақат иқтисодий-сиёсий, балки маданий-гуманитар соҳаларда кечаётган минтақавий, қўшни давлатлар билан яқинлашув бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишни тақозо этади. Мазкур нуфузли саммит юртимизда ўтказилиши, анжуман қандай самара бериши юзасидан экспертлар атрофлича фикр билдирмоқда.

Аввало бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий мақсадларига ишонч демакдир.

Маълумки, минтақа доирасида алоҳида мавқега эга давлатларнинг ривожи, тараққиёти, қайсидир маънода, ён-атрофидаги давлатлар тақдирини ҳам белгилаши мумкин. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг Марказий Осиё тараққиётига бевосита дахлдор йирик ташаббусларни илгари сураётгани халқаро ҳамжамият томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

Сўнгги йилларда яна бир муҳим бурилиш рўй бермоқдаки, республикамиз умумбашарий муаммоларни ҳал қилиш борасида ҳам жуда фаоллашмоқда. Президентимиз ўзаро зиддиятларни четга суриб, барча давлатлар бир кемада эканини англаб етиши кераклигини уқтирмоқда. Вақт ўтган сари мазкур саъй-ҳаракатларнинг бўй-басти, халқлар фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти янада яққол кўринмоқда.

Таъкидланаётганидек, бу – янги Ўзбекистон халқаро миқёсда сиёсий субъект сифатида шаклланаётганини англатувчи янги босқич. Ва албатта, Президент Шавкат Мирзиёев сиёсий доктринасининг тарихий ютуғидир.

Мансур Абдусатторов,

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Администрацияси Бош инспектори,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – халқаро муносабатлар чорраҳасида