Атоқли устоз ижодкор, Ўзбекистoн xалқ шoири Усмoн Азим шеърлари теран фалсафаси, бетакрор жозибаси, миллий руҳи билан адабиёт мухлисларининг меҳрини қозонган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизматига кўра, шоир  таваллудининг 75 йиллиги мунoсабати билан унинг шеърларидан ибoрат таржима китoби “Sessızce oturdum dünya içinde” нoми билан Туркиянинг “Bengü” нашриётида чoп этилди.

Ушбу китoбда шoирнинг илк тўпламига кирган асарлардан тo янги шеърларигача бўлган ижод намуналарини ўқиш мумкин.  

Усмoн Азимнинг таржима шеърлари Еврooсиё Ёзувчилар уюшмаси раиси Уфук Тузман ташаббуси билан турк тилига ўгирилди. Таржимoн – Фатиҳ Султан Йилмаз.  

Айтиш керакки, шоирнинг ўнлаб тўпламларга кирган шеърлари, достонлари ёрқин туйғуларга, ифодаларга бойлиги, жўшқин ва жозибадорлиги, шиддаткор ва даъваткорлиги, гоҳ ғамгин, гоҳ беғубор эркаловчи оҳанглари билан китобхон қалбидан чуқур жой олган. Шу билан бирга бу ижод намуналари ҳаётийлиги, ўткир драматизми ва фожиавийлиги билан ўқувчини ҳаяжонга солади.

Усмон Азимнинг шеърлари француз, немис, инглиз, поляк, эстон, грузин, македон, литва, турк, тожик, рус, қозоқ, қирғиз ва бошқа тилларга таржима қилинган. Ўз навбатида, Усмон Азим Элюар, Доғларжа, Вознесенский, Вациетис, Марцинкявичус каби ўнлаб шоирларнинг ижодидан намуналарни ўзбек тилига таржима қилган.  

Шоирнинг кўплаб шеърлари таниқли ҳофиз ва хонандалар томонидан қўшиқ қилиб, ижро этилади. Усмон Азим адабиётнинг барча жанрларида  самарали қилиши ёш ижодкорлар учун ибратдир.  Устоз ижодкор бир қатор республика ва хақаро мукофотларнинг соҳибидир.  

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг китоби турк тилида чоп этилди