Янги Ўзбекистоннинг халқаро ҳаётида рўй бераётган муҳим воқелик – Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги дипломатик алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Будапештда бўлиб қайтди.

Бу ташриф кенг жамоатчилик ва халқаро экспертлар томонидан икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва халқаро майдондаги позицияларни яқинлаштириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп йиллик дўстлик, биродарлик алоқаларига ҳамда икки халқ ўртасидаги муносабатларнинг тарихий аҳамиятига нигоҳ ташлайдиган бўлсак, бу икки мамлакат албатта кечаги ҳамкорлар эмас, уларнинг муносабати ўз тарихий илдизига эга. 

Хусусан, ташриф доирасида режалаштирилган олий даражадаги музокаралар, Ўзбекистон Президентининг Венгрия расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитидаги иштироки икки томонлама ва минтақавий муносабатлар учун кенг истиқболларни очиши кутилмоқда.

Дарҳақиқат, яқин йиллар ичида икки мамлакат стратегик шериклиги тобора мустаҳкамланиб, амалий алоқалар жадал ривожланмоқда. Мунтазам фаол мулоқот натижасида товар айирбошлаш ҳажми қисқа муддатда икки баробар кўпайди, ҳамкорларнинг банк-молия сектори, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, машинасозлик, фармацевтика, сув хўжалиги ва бошқа тармоқларида қатор инвестиция лойиҳалари, савдо шартномалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Айниқса, саноат, кўчмас мулк объектлари қуриш каби муҳим йўналишларда қўшма лойиҳалар самара бермоқда.

Шунингдек, қайд этиш лозим, Венгрия Европадаги ривожланган давлатлардан бири сифатида олий таълим соҳасида улкан имкониятга эга. Бу тизимдаги ўзаро яқин алоқалар эса ҳар икки томонга энг илғор услублар ёрдамида, замон талаби даражасида илмий тадқиқот олиб бориш, профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, малакали мутахассислар тайёрлаш йўналишида тажриба алмашиш имконини беради, шерикликнинг кейинги босқичига кенг йўл очади.

Икки давлат етакчиларининг саъй-ҳаракатлари билан ривожланиб бораётган стратегик муносабатлар ва уларнинг истиқболлари парламентлараро алоқаларнинг ҳам тараққий этишида муҳим роль ўйнамоқда. Жумладан, жорий йил бошида Олий Мажлис Сенатига Венгрия давлат аудит идораси раиси Ласло Виндиш бошчилигидаги делегация ташрифи ҳамда Сенат Раиси Танзила Норбоева билан бўлиб ўтган учрашувда меҳмон томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар, яқин қўшничилик ҳамда халқаро даражадаги очиқ ва прагматик ташқи сиёсат алоҳида эътироф этилгани бунинг яққол далилидир.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги парламентлараро мулоқотни янада чуқурлаштириш ҳамда фаоллаштириш орқали нафақат давлатлар, балки халқлар ўртасидаги ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш мумкин. Давлатимиз раҳбарининг ташрифи муҳим йўналишларда янги имкониятлар эшигини очиб, келажакдаги самарали ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратишига шубҳа йўқ.

Манзурахон Салимова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги алоқалар ривожланмоқда