Ўзбекистон ва Туркия таълим форуми
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия иккинчи таълим форуми ўтказилмоқда.
Форумнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши раиси Одил Абдураҳмонов, Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари турли соҳаларда, жумладан, олий таълим бўйича ҳам ривожланиб бораётганини таъкидлади.
[gallery-14555]
Форум шуъбаларга бўлинган ҳолда белгиланган йўналишлар бўйича ўз ишини давом этттирди. Унда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, талабалар алмашинуви дастурлари, қўшма илмий лойиҳалар ва бошқа стратегик йўналишларда алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилмоқда.
Тадбир доирасида О. Абдураҳмоновнинг Туркия Олий таълим кенгаши Эрол Ўзвар, Эге университети ректори Неждет Будак, Истанбул техника университети ректори Исмаил Коюнжу, Ҳажеттепе университети ректори Мехмет Жахит Гуран билан икки томонлама учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, форум давомида меморандум ва “Йўл харита”сини имзолаш ҳамда форум резолюциясини қабул қилиш кўзда тутилган.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),
ЎзА мухбирлари