Муносабат

Ўзбек ва тожик халқлари азалдан дўст, қуда-анда бўлиб яшаб келган. Тарихи ва тақдири уйқаш, тутуми, эътиқоди бир, маданияти, урф-одатлари ўхшаш халқларимиз ўртасидаги яқинлик бугунги кунда янги босқичга кўтарилди.

Жумладан, 1992 йил 22 октябрда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган бўлса, 1995 йилда Тожикистон, 1999 йилда эса Ўзбекистон ўз элчихоналарини очган. Ўтган йиллар давомида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий, транспорт, қишлоқ хўжалиги каби кўплаб соҳалардаги алоқалар жадал суръатларда ривожланмоқда.

Хусусан, 2017 йилда икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 237,9 миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2023 йил якунига келиб ушбу кўрсаткич уч баробарга ортиб 756,8 миллион долларга етган. Бугунги кунда Ўзбекистонда тожик капитали иштирокида 278 та, Тожикистонда эса мамлакатимиз резидентлари иштирокида 90 та корхона фаолият кўрсатмоқда. 2023 йил охирига қадар Инвестиция дастури доирасида Тожикистоннинг қарийиб 50 миллион АҚШ долларлик сармояси ўзлаштирилган.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда тожик диаспораси вакилларининг миллий ўзига хослиги, тили, маданияти ва анъаналарини асраб-авайлаш учун барча шароитлар яратилган. Юртимиздаги 10 163 мактабнинг 253 тасида таълим тожик тилида олиб борилмоқда. Шунингдек, тожик тилида 4 та газета чоп қилинади, 5 та теледастур ва 30 та радио дастурлар эфирга узатилади.

Умуман олганда, кейинги йилларда икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва ташаббуслари билан юқоридаги каби натижалар кўлами ва салмоғи кун сайин ортиб бормоқда.

Жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи ва унинг доирасида эришилган натижалар Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Жумладан, ташрифнинг биринчи кунида Душанбе шаҳридаги “Қасри Миллат”  қароргоҳида икки мамлакат етакчиларининг дастлаб тор доирадаги учрашуви ўтказилди. Шундан сўнг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда ўтказилган йиғилишда кенг кўламли ҳамкорликни  янада ривожлантириш, ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият ва катта имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан, икки мамлакат ҳукуматлари олдига товар айирбошлашни, шу жумладан, учинчи мамлакатлардан импортнинг ўринини фаол тўлдириш орқали 2 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун “Ойбек – Фотехобод” чегараолди эркин савдо зонаси ва “Андархон” савдо-логистика марказини ташкил этиш ишлари жадаллаштирилади. Бундан ташқари, саноат кооперациясида, энг аввало, икки мамлакат бир-бирини тўлдириб турган анъанавий тармоқларда янги ўсиш нуқталарини белгилаб олиш ҳамда машинасозлик, энергетика, электротехника, металлургия, қазиб чиқариш, тўқимачилик, фармацевтика, агросаноат ва бошқа устувор тармоқлардаги қўшма лойиҳаларни ишга туширишга эътибор қартилди.

Ташриф доирасида кутилган энг муҳим ҳужжат бу – қардош халқларимизнинг туб манфаатларига тўлиқ мос бўлган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланишидир. Ушбу шартнома Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ортга қайтмас даражада янги босқичга чиққанлигидан далолатдир.

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунга қадар Ўзбекистон 2 та давлат Россия ва Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида, 14 та давлат билан эса стратегик шериклик муносабатлари тўғрисида шартномаларни имзолаган.

Умуман олганда, ташриф давомида имзоланган ҳар бир ҳужжат ва мамлакат етакчилари томонидан илгари сурилган барча ташаббуслар, энг аввало, икки халқ турмуш фаровонлигини юксалтириш, қолаверса, минтақа мамлакатлари тараққиётига хизмат қилиши билан янада аҳамиятлидир.

Биз учун галдаги устувор вазифа тарихий ташриф доирасида имзоланган ҳужжатлардаги режа ва мақсадларни амалга оширишда парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий идора, вазирлик ва ҳудудлар ўртасидаги мулоқотлар самарадорлигини оширишдир.

Мавлуда АТҲАМЖОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда