Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Қозоғистон билан ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликка асосланган муносабатларни ривожлантириш йўлидан бормоқда. Халқларимиз нафақат яқин қўшни, балки қардош сифатида кўп қиррали ҳамкорликнинг барча масалалари бўйича азалдан бир-бирларини тушуниб, қўллаб-қувватлаб келган. Мамлакатларимиз яхши қўшни ва ўзаро манфаатли ҳамкор сифатида тараққиёт йўлидан елкама-елка бормоқда.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 22 декабрь куни бўлиб ўтди.

Шу куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди.

Шайх Хованди Тоҳур XIV асрда яшаган олим ва сўфий, Аҳмад Яссавий таълимотининг давомчиси бўлган. Инсонларни илм-маърифатга, етакчиларни тинчлик-аҳилликка чорлаган валий зот сифатида халқ хотирасида қолган.

Шайх мақбараси атрофи азиз қадамжога айланган. Хусусан, XVII асрда бу ерга Тўлабий дафн этилган. Қалдирғочбий деб ҳам аталадиган бу инсон қозоқ элининг бош қозиларидан ҳамда "Жети Жарғи" қонунлар тўпламининг тузувчиларидан бири бўлган.

Ёнма-ён жойлашган бу мақбаралар ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бирга яшагани, қардошу ҳамфикр бўлганининг яна бир далолатидир.

Қозоғистон раҳбари мақбаралар тарихи билан танишди, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Қосим-Жомарт Тоқаев қардош халқларимизнинг умумий тарихий-маданий меросини асраб-авайлашга қаратилаётган эътибор учун Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирди.

Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Қозоғистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.

Фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғи рапорт бергач, давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутладилар ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатдилар. 

Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.

Сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон раҳбари қозоғистонлик ҳамкасби ва кўп миллатли Қозоғистон халқини 16 декабрь куни нишонланган Мустақиллик куни билан самимий табриклади.

Етакчилар ушбу музокаралар Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожига янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдирдилар.

Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг яқин ва ишончли ҳамкори эканини таъкидлади.

– Ўзбек ва қозоқ халқлари – нафақат яқин қўшни, балки муштарак тарихий мерос, маданий ва маънавий қадриятлар билан боғланган қардошлардир. Бу бизнинг бебаҳо бойлигимиз, биз уни қадрлаймиз ва қадрлашда давом этамиз. Бизнинг тақдиримиз бир, келажагимиз ҳам умумий, мен бунга ишонаман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ва бошқа соҳалардаги муносабатларни тубдан кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.

Кейинги олти йилда ҳамкорликнинг барча йўналишларида сезиларли муваффақиятларга эришилгани таъкидланди. Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасидаги мулоқотлар мунтазамлик касб этган.

Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёнинг барқарор тараққиётини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттиришга интилиш қатъий экани таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Давлатимиз раҳбари кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигининг барча йўналишларида салмоқли натижаларга эришилаётганини таъкидлади.

– Халқларимиз тарихи ва тақдири чамбарчас боғлиқ, биз эту тирноқ бўлиб кетганмиз, долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилаяпмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб қозоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Абай Қўнонбоевнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар ўтаётганини мамнуният билан қайд этди.

Бундай тадбирлар халқларимиз бир-бирининг шонли тарихи ва бугунги ҳаётига катта қизиқиш билан қараётганини тасдиқлаб, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

– Бугун иккита тарихий ҳужжатни имзолаймиз. Қардош халқларимизнинг туб манфаатларига жавоб берадиган ҳамда Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатлари тарихида янги босқич бошлайдиган Иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани алоҳида қайд этмоқчиман. Иттифоқчилик – давлатлараро ҳамкорликнинг энг юқори даражаси, ўзаро ишонч белгиси. Шу билан умумий келажагимизни биргаликда қуришга интилишимизни тасдиқлаяпмиз. Давлат чегараларини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома алоқаларимиз мустаҳкамлигидан далолат беради, минтақада тинчлик ва хавфсизлик мақсадларига хизмат қилади. Чегараларимиз доимо дўстлик ва яхши қўшничилик ҳудуди бўлган ва шундай бўлиб қолади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Қозоғистон Президенти икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражасини мамнуният билан қайд этди.

– Муштарак тарихга, халқларимизнинг қардошлик ришталарига таяниб, Қозоғистон ва Ўзбекистон мустаҳкам, уйғун муносабатларни йўлга қўйдилар, – деди Қосим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон етакчиси имзоланадиган шартномалар янги уфқлар очиши ҳамда икки мамлакатнинг янада яқинлашишга муштарак интилишларини тўлиқ ифода этишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёевга бунёдкорона сиёсати ва Қозоғистон – Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, ушбу ислоҳот Ўзбекистон тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор бўлишига ишонч билдирди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаги иқтисодиёт экани, икки мамлакатнинг улкан салоҳиятидан фойдаланишга эътиборни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Хусусан, охирги беш йилда ўзаро савдо ҳажми икки баробардан зиёдга ортди, жорий йил якунида эса беш миллиард долларга яқинлашади. Талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш орқали яқин йилларда товар айирбошлашни каррасига ошириш мақсадида Бош вазирлар ўринбосарлари бошчилигида ишчи гуруҳ тузиш ва қўшма ташқи савдо компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.

Кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Энди энергетика, автомобилсозлик, кимё, электротехника, қурилиш, логистика ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳаларга старт берилиши мамнуният билан қайд этилди.

– Ҳозирда лойиҳаси ишлаб чиқилаётган Халқаро саноат кооперацияси маркази янги лойиҳаларни шакллантириш учун муҳим майдон бўлишига ишонаман, – деди давлатимиз раҳбари.

Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Жумладан, куни кеча ўтган бизнес-форумда янги инвестиция битимлари ва савдо шартномаларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Яна бир муҳим йўналиш – энергетика. Давлат раҳбарлари энергетика қувватларини модернизация қилиш ва қуриш, геология қидируви ва табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни илгари суришга келишиб олдилар.

Транзит салоҳиятидан фойдаланиш ва уни ошириш ҳамкорликнинг муҳим соҳаларидан бири сифатида қайд этилди.

– Бугун биз юк ташишларнинг барқарор ўсишига эришдик, икки томонлама ва транзит ташишлар учун қулай шароитлар яратишга келишдик. Юк ташиш ҳажмини бир неча баробар ошириш мақсадида транспорт инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни тезлаштиришга аҳдлашиб олдик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентлар парламентлараро мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

– Олий даражадаги барча келишувлар ижросини мониторинг қилиш учун Парламентлараро кенгаш имкониятларидан фойдаланиш зарур, – деди Ўзбекистон етакчиси.

Президентимиз Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилингани учун миннатдорлик билдирди.

– Бу умумий тарихимиз ва маданиятимизга катта эҳтиромнинг ёрқин тасдиғи, қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари абадийлиги рамзидир, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари умумий маданий-тарихий меросимизни ўрганиш ва оммалаштириш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шу мақсадда телевидение, радио ва веб-сайтдан иборат қўшма ахборот ресурсини ташкил этиш, буюк ёзувчи ва шоирларимиз асарларини нашр қилишни таклиф этди.

Музокаралар якунида икки давлат ҳукуматларига эришилган барча келишувлар ижросини қатъий назоратга олиш ва тегишли “йўл харитаси”ни келишиш топширилди.

Ўзбекистон – Қозоғистон саммити якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев тарихий ҳужжатлар – Иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида шартнома ва Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномани имзоладилар.

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат қабул қилинди.

“Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш тўғрисида, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, Олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, 2000 йил 7 июлдаги Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома шулар жумласидан.

Шунингдек, стратегик ислоҳотлар, электрон савдони ривожлантириш, ўрмон хўжалиги, давлат хизмати соҳаларида меморандумлар, Тошкент ва Туркистон, Навоий ва Қизилўрда, Жиззах ва Туркистон вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид “йўл харита”лари, энергетика, кимё саноати, транспорт ва логистикада лойиҳалар амалга ошириш бўйича битимлар қабул қилинди.

Ташриф доирасида жами 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар.

Қардош ўзбек ва қозоқ халқлари кўп асрлик дўстлик ришталари билан чамбарчас боғлангани таъкидланди.

– Умумий тарихимиз, маданий ва маънавий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимиз бизни бирлаштириб туради. Қозоғистон Ўзбекистон учун энг яқин, ишончли ва давр синовидан ўтган ҳамкордир. Бугунги мураккаб замонда ўзаро муносабатларимиз давлатлараро ҳамкорликнинг намунаси бўла олади, деб ҳеч муболағасиз айтишимиз мумкин, – деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз бўлиб ўтган музокаралар Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонлама муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва бойитиш, уларга сифат жиҳатидан янги амалий мазмун беришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.

Қардош халқларимизнинг туб манфаатларига тўлиқ жавоб берувчи Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзолангани ташрифнинг энг муҳим натижаси бўлди.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари даражасидаги Давлатлараро кенгаш тузилмоқда.

– Бу билан бир-биримизни фаол қўллаб-қувватлашга, замон хатарлари олдида елкама-елка қатъий туришга тайёрлигимизни тасдиқладик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Қабул қилинган навбатдаги муҳим ҳужжат – биродар мамлакатларимиз ўртасидаги чегараларнинг ҳуқуқий расмийлаштирилишини тўлиқ якунига етказган Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартнома.

– Бу чинакам тарихий воқеа. Ҳеч шубҳасиз, чегараларимиз доимо ҳақиқий дўстлик ва яхши қўшничилик ҳудуди бўлган ва шундай бўлиб қолади, – деди Ўзбекистон Президенти.

Фаол сиёсий мулоқот туфайли барча соҳаларда катта муваффақиятларга эришилгани, кенг кўламли ҳамкорлик жадал суръат билан ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробар ошгани ва беш миллиард долларга яқинлашгани бунинг тасдиғидир.

– Биз учинчи мамлакатларнинг қиммат импорти ўрнини ишлаб чиқарувчиларимиз маҳсулотлари билан тўлдириш орқали бу кўрсаткичларни яқин орада каррасига оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу муносабат билан Бош вазирлар ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳни шакллантириш ва ўрнини босиш режалаштирилаётган маҳсулотларни тизимли етказиб бериш учун қўшма ташқи савдо компаниясини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Анъанавий равишда бир-бирини тўлдириб турган тармоқларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Биз, шунингдек, ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун муҳим майдон бўладиган Халқаро саноат кооперацияси марказини барпо этишга киришамиз, – деди Ўзбекистон Президенти.

Музокаралар чоғида энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш, геология-қидирув ишларини бажариш, табиий газни чуқур қайта ишлаш борасида янги лойиҳалар амалга оширилиши таъкидланди.

Давлат раҳбарлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шу мақсадда икки мамлакат ҳудудларида турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва маҳаллий бозорларга етказиб беришга келишиб олинди.

Кун тартибида транспорт ва логистика масалалари муҳим ўрин эгаллади. Транспорт-транзит салоҳиятини янада ошириш, янги темир ва автомобиль йўлларини қуриш лойиҳаларини фаоллаштириш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.

Давлат раҳбарлари трансчегаравий сув ресурсларидан ҳурмат ва ишонч руҳида биргаликда фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш ҳамда Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Парламентларнинг роли ортиб бораётганини ҳисобга олиб, қонун чиқарувчи ҳокимият органлари ўртасидаги алоқалар фаоллаштирилади. Келгуси йилда Тошкентда Парламентлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.

Президентимиз музокараларда маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришга катта эътибор қаратилганини таъкидлади.

Жорий йилда мамлакатларимиз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлади. Октябрь ойида Олмаотада “Орол дурдонаси” кўргазмаси, ноябрда Остонада Ўзбекистон маданияти кунлари, декабрь ойида эса Ёшлар конгресси муваффақиятли ўтказилди.

Шу кунларда Ўзбекистонда қозоқ халқининг ардоқли фарзанди Абай Қўнонбоевга бағишланган тадбирлар ўтмоқда.

– Абайнинг ўлмас мероси бугун ҳам минтақамиз халқлари учун, айниқса, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга, – деди Шавкат Мирзиёев.

Келгуси йилда ҳам маданият кунлари, қўшма кинофестиваллар, таниқли санъаткорларнинг ижод кечаларини ўтказишга келишиб олинди. Бу қардош халқларимизнинг янада яқин бўлишига, умумий тарихий илдизларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Қозоғистон бугунги кунда глобал ўзгаришлар марказига айланиб бораётган минтақамизда тараққиёт ва равнақни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришини таъкидлади.

– Марказий Осиёда кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш умумий барқарор тараққиётнинг кафолатидир, – деди Ўзбекистон етакчиси.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини мунтазам ўтказиб бориш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Ўтказилган музокараларда нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида мамлакатларимиз илгари сураётган ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Умумий манфаатлар мавжудлигини ҳисобга олиб, томонлар БМТ, МДҲ, ШҲТ, ТДТ, ИҲТ, ОҲИЧК доирасида ҳамда “Марказий Осиё плюс” форматидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

– Қозоғистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи давомида икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги – стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилгани бизни жуда хурсанд қилади. Муносабатларимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракат ва имкониятларни йўналтирамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев йирик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини бошлаш бўйича тантанали маросимда иштирок этдилар.

Лойиҳалар орасида Навоий вилоятида комплекс ва фосфорли минерал ўғитларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Тошкент вилоятида логистика марказини барпо этиш, Тошкент шаҳрида уй-жой ва тижорат инфратузилмасини қуриш, Қозоғистоннинг Қўстаной шаҳрида автомобиллар ва Қарағанди вилоятида маиший техника ишлаб чиқаришни алоҳида қайд этиш мумкин.

Президентлар лойиҳаларга старт бериб, улар нафақат ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилиши, балки замонавий ишлаб чиқариш қувватларини, энг муҳими, минглаб янги иш ўринларини яратишига ишонч билдирдилар.

 Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев меросига бағишланган кўргазма доирасидаги экспозиция билан ҳам танишди.

Абай қозоқ халқининг асрий орзуларини, адолат, инсонпарварлик ва қардошлик ғояларини тараннум этган. Унинг шеърий асарлари ва ноёб “Насиҳатлар” китобига жамланган ҳикматли сўзларини ўқиб, XIX аср охирларида қозоқ даштларидаги турмуш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш мумкин.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон музейларидан келтирилган ноёб экспонатлар, жумладан, Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижодига оид тарихий ашёлар, фотосуратлар, китоблар билан танишдилар.

Абайнинг уч торли дўмбираси, Қўнонбойнинг дўпписи, қўлёзмалари, адиб ва унинг оиласи тасвирланган фотосуратлар томошабинларда қизиқиш уйғотди.

Президентлар кўргазма билан танишиб, мамлакатларимиз маданий ҳаётидаги ушбу муҳим тадбирни тайёрлашга ҳисса қўшганларга миннатдорлик билдирдилар. Бундай тадбирлар дўстлик ришталаримизни мустаҳкамлашга хизмат қилиб, ўзбек халқида қардош қозоқ халқининг тарихига қизиқиш ғоят баландлигидан далолат бериши таъкидланди.

Умуман, олий даражадаги музокаралар кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамияти бўйича икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган тарихий воқеа бўлди.

Қардош Қозоғистон етакчисининг давлат ташрифи якунланди. “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон: иттифоқчилик муносабатларида янги давр