Ўзбекистон ташқи сиёсатда, аввало, қўшни давлатлар билан муносабатни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратмоқда. Жумладан, Қирғиз Республикаси билан ҳамкорлик янги мазмун билан бойимоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшни мамлакатлар сифатида кўп йиллик тарих, ўхшаш маданият, муштарак тил ва маънавий қадриятлар уйғунлиги билан бир-бирига чамбарчас боғланган.

ЎзА мухбири Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг юртимизга давлат ташрифи муносабати билан Марказий Осиё минтақасидаги геосиёсий вазият хусусида икки мамлакат етакчи экспертлари фикрини ёзиб олди.

Алмазбек Акматалиев, Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори, профессор:

– Бугунги кунда самарали, ўзаро манфаатли Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ҳамкорлиги икки халқнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келиши баробарида Марказий Осиёдек кенг қамровли минтақада тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва изчил тараққиётни таъминлашнинг муҳим омилидир.

Айни пайт Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, ҳалқаро амалиётда “давлат ташрифи” энг юқори даража ҳисобланади. Шу маънода мамлакатларимиз ўртасида дўстона муносабат ўрнатишда прагматизм яққол кўзга ташланаётгани қувонарли. Муҳими, йил бошидан бери икки мамлакат етакчиларининг учрашувлари жуда самарали бўляпти.

Асосий масалалар ҳал этилган қўшни Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш кун тартибидаги асосий масалага айланган. Эътиборли жиҳати, ўзаро савдо айланмаси кун сайин ортмоқда, кўп йиллар ёпиқ турган чегаралар энди очиқ.

2024 йил бошидан Қирғизистонга келган ўзбекистонлик сайёҳлар сони 1 миллиондан ошди. Ўзбекистонга турист сифатида бораётган фуқароларимиз сони ҳам кескин кўпайган. Оддий одамлар орасида бир-бирига муносабат ижобий томонга ўзгарган.

Юртимизда ўзбек ишбилармонлари кенг кўламли бизнес юритмоқда. Деярли ҳар ой бирор қўшма корхона очиляпти. Маданият, фан ва бошқа гуманитар соҳаларда алоқа жадал ривожланмоқда.

Мушоҳадага чорлайдиган бир жиҳат бор: шунча йил давомида музлаб ётган, узилган муносабатлар қандай қилиб тез тикланди?

Фикримча, ҳозир ҳар икки давлатни ҳақиқий миллий етакчилар, халқ орасида катта обрў-эътиборга эга шахслар бошқармоқда. Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ҳақиқий давлат арбоби эканликларини исботладилар. Бу икки лидер асрлар давомида ечилмаган чегара масалаларини бир уринишда ва бутунлай ҳал этиш бўйича қатъий қадамлар қўйгани кўп нарсадан далолат беради.

Иккинчи омил – тарихимиз, динимиз ва тилимиз яқинлиги. Қирғизистон билан Ўзбекистон бир-бири учун жуда муҳим. Танглик, вазият кескинлашуви, этник тўқнашув ёки трансчегаравий дарёлар сувидан фойдаланиш бўйича ҳеч бир томон зиддиятлар қайталанишини истамайди. Энг муҳими – яхши қўшничилик руҳи қарор топмоқда.

Учинчи омил: Марказий Осиёнинг жаҳон сиёсатидаги ўрни минтақамиз давлатлари бирдамлигига боғлиқлигини англаб етиш. Ўзбекистон ва Қирғизистон дўстлиги бугун бутун Марказий Осиёни мустаҳкамлади. Натижада Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли, Қамбар Ота-1 ГЭС каби йирик сармоявий лойиҳаларга кенг йўл очилди. Раҳбарларимиз ички низо ҳеч бир давлатга халқаро майдонда обрў-эътибор келтирмаслигини яхши тушунадилар. Дунё нотинч пайт Марказий Осиё учун бирдамлик сари қадам ташлаш ҳар қачонгидан долзарб. Бу ақлли ва чуқур ташқи сиёсат белгиси.

Ўзаро манфаатли дўстлик, яхши қўшничилик анъанасини давом эттирган ҳолда ҳамкорликни янада ривожлантириш ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши. Умумий саъй-ҳаракат билан олдимизга қўйилган олижаноб мақсадларга эришишимизга ишонаман.

Шу нуқтаи назардан Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи янада самарали бўлиши шубҳасиз. Икки Президент куч бирлигини яна бир бор тасдиқлайди. Муносабати кун сайин яхшиланаётган, тараққиёт йўлидан дадил бораётган икки халқ хурсанд.

Сайфиддин Жўраев, Тошкент давлат шарқшунослик университети Таҳлилий тадқиқотлар маркази директори:

– Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро муносабатнинг барча йўналишларида ижобий ўсиш намоён этмоқда. Бу жараён мамлакатимиз манфаатларига мос келади. Шубҳасиз, икки давлат, айниқса Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ўртасидаги дўстона, ўзаро ишончга асосланган кўп қиррали ва ўзаро манфаатли мулоқот муваффақиятларнинг асосий омилидир.

Қирғизистон яқин қўшнимиз, халқларимизнинг кўп минг йиллик тарихи ва маданий ривожланишида узвий боғлиқлик, теран ришталар, қардошлик руҳи мавжуд. Албатта, бу жараён икки томонлама муносабатни янги босқичга олиб чиқиш учун замин яратган.

Ҳамкорлигимизнинг ҳуқуқий асоси ҳам мустаҳкамланяпти. Икки қардош ўлка ўртасидаги мавжуд 180 дан зиёд битим ва шартнома савдо-сотиқ, иқтисодиёт, фан, туризм, транспорт, маданият каби турли соҳаларни қамраб олган. Қолаверса, сиёсий дипломатик алоқа кенгайиб бораётгани ҳам барчамизга аён.

Ўзбекистон раҳбарининг 2017 йил сентябрьва 2023 йил январь ойларидаги қўшни республикага давлат ташрифи, Президент Садир Жапаровнинг 2021 йил март ойида мамлакатимизга давлат ташрифи муҳим ахамият касб этиб, кўп қиррали мулоқотни такомиллаштиришга кучли туртки берди.

Парламентлараро ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашган. 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғизистонга олий даражадаги ташрифи чоғида Олий Мажлис ва Жўқорғу Кенеш ўртасида парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. 2020 йил июнь ойида ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссия тузилган. 2021 йил сентябрда Олий Мажлис Сенати Раиси Қирғизистонга борди. Парламент делегацияларининг ўзаро ташрифлари кўпайди. Икки давлат парламенти МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси, Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти ва бошқа платформаларда шерик.

Яна бир муҳим стратегик йўналиш – транспорт коммуникацияларини ривожлантириш икки томонлама алоқанинг асосий кун тартибидан ўрин олган. Марказий Осиё транспорт тизимини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатни мувофиқлаштириш орқали йирик трансчегаравий лойиҳаларни амалга оширишга киришилгани ҳам эътиборга молик. Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли ана шундай глобал лойиҳалардан бири.

Икки давлат раҳбарлари сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп йиллик мураккаб масала – сув ресурсларини бошқариш, хусусан, Кампиробод сув омбори бўйича муҳим келишувга эришилди. 2022 йилда Қўшма сув комиссияси тузилиб, тўрт марта йиғилиш ўтказилди.

2024 йил апрель ойида Андижон шаҳрида ўтган охирги музокарада комиссия фаолияти кўп йиллик мунозарали масалаларни ҳал этиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилди. Натижада бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги ишонч мустаҳкамланиб, минтақамиз барқарор ривожланиши учун шарт-шароит яратилмоқда.

Ўйлайманки, Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг юртимизга давлат ташрифидан сўнг фаол иқтисодий дипломатия, маданий-гуманитар алмашинув ва ўзаро шериклик янги босқичга кўтарилади.

Ўткир АЛИМОВ ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси муносабатлари экспертлар нигоҳида