Ўзбекистон ва Покистон муносабатлари 1992 йил дипломатик алоқа ўрнатилгандан буён изчил ривожланмоқда. Географик жойлашуви, савдо-иқтисодий ва маданий жиҳатдан стратегик аҳамияти бу икки давлатни Марказий ва Жанубий Осиёни бирлаштирувчи омилга айлантирган. Ўзаро алоқалар эса савдо-иқтисодий ҳамкорлик, хавфсизлик ва минтақавий барқарорлик, шунингдек тарихий ва маданий ўхшашликка асосланган.

Мавзуни сиёсатшунос Муқаддас Ҳожимуродова шарҳлайди.

– Ўзаро ҳурмат, умумий манфаат асосида икки давлат сиёсий алоқаларни доимо қўллаб-қувватлаб келади. Айниқса сўнгги ўн йилликда олий даражадаги мулоқот фаоллашган. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан давлатимиз ва умуман Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши йўлида Жанубий Осиё истиқболли йўналиш сифатида белгиланган ва бу юксак минбарлардан доимо таъкидлаб келинади. Жанубий Осиё Ўзбекистон иқтисодий сиёсати учун муҳим минтақа ўлароқ, юртимиз ишлаб чиқарувчилари учун йирик бозорларни таклиф қилади. Шу вақтгача бизнинг асосий экспорт товарларимиз шимолий транспорт йўлаглари орқали жаҳон бозорига чиққан бўлса, жанубий йўлак очилиши ва ривожлантирилиши Ўзбекистонга экспортни диверсификация қилиш, рақобатбардошликни ошириш, озиқ-овқат ва миллий хавфсизликни таъминлаш, шунингдек сиёсий таҳдидларни камайтириш имконини беради.

Икки томонлама алоқалар ривожланиши суръатига давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 3-4 март кунлари Покистон Ислом Республикасига ташрифи кучли туртки берди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича кейинги қадамлар тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди. Икки давлат вазирлик ва идоралари ўртасида 10 та ҳужжат, жумладан имтиёзли савдо, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, зиёрат туризми, темир йўллар, вилоятлар ва пойтахт шаҳарлар ўртасидаги келишувлар бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди. Ташрифдан бир кун аввал бўлиб ўтган бизнес-форум доирасида умумий қиймати 800 миллион долларлик қўшма савдо ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. 2024 йил ўзаро товар айирбошлаш қиймати 400 миллион доллардан ошиб, 1 миллиард долларлик мақсадга яқинлашмоқда. Ўзбекистонда покистонлик инвесторлар ташкил этган 130 корхона фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим лойиҳаларидан бири Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар трансафғон темир йўлининг қиймати 5 миллиард долларга баҳоланган. 600 километрлик бу йўл Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистоннинг йирик денгиз портларига йўл очади. Натижада юк ташиш муддати 35 кундан 3-5 кунгача қисқаради. Стандарт бир юк контейнерини ташиш нархи уч баробар камаяди. Юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етади. Шундан келиб чиқиб, трансафғон темир йўлини ҳар икки минтақа учун истиқболли лойиҳа, дейиш мумкин.

Бугунги кунда Покистон Жанубий Осиёда шаклланган минтақавий хавфсизлик вазияти, шунингдек ички ва ташқи омиллар туфайли иқтисодий ноаниқлик, сиёсий беқарорлик ва чуқур ижтимоий номутаносиблик каби ўзаро боғлиқ муаммоларга дуч келган муҳим чорраҳада турибди. Покистоннинг янги ҳукумати ушбу муаммолар долзарблигини тан олган ҳолда, Бош вазир Шаҳбоз Шариф раҳбарлигида иқтисодий ўзгаришларни назарда тутган улкан лойиҳаларни бошлади. 2024-2035 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган иқтисодий ўзгаришлар режаси – “URAAN Pakistan” эълон қилинди. Мамлакатни дунёнинг етакчи иқтисодиётларидан бирига айлантириш мақсад қилинган ушбу ташаббус доирасида инновация, инклюзивлик ва барқарорликка устувор аҳамият берилмоқда. Келажакни қайта шакллантириш, глобал миқёсдаги ҳақиқий салоҳиятни очишда ҳал қилувчи қадам экани таъкидланаётган мазкур дастур фойдаланилмаган улкан имкониятга мос иқтисодий ўсишга хизмат қиладиган йўл харитасини тақдим этади. Иқтисодий ўсишни таъминлаш, адолатли, барқарор ва инклюзив жамиятни ривожлантириш орқали Покистонни Осиёнинг навбатдаги йўлбарсига айлантириш режаси сифатида намоён бўлади.

“URAAN Pakistan” стратегиясида экспорт, иқтисодиётни диверсификация қилиш, хорижий инвестиция жалб қилиш ва мамлакатнинг жаҳон бозоридаги мавқеини ошириш марказий ўринни эгаллаган. Ҳукумат инновацияни қўллаб-қувватлаш, маҳсулдорликни ошириш орқали муваффақиятга эришишга интилмоқда. Тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва технология каби соҳаларда фойдаланилмаган улкан салоҳиятга эга Покистон бундай ёндашув орқали сезиларли иқтисодий ўсишга эришиш учун яхши пойдеворга эга. Бунинг учун айни пайт дипломатик имконият тўлиқ сафарбар қилинган, расмий ташрифлар, дипломатик алоқалар ёрдамида муҳим шериклар билан ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чораларини янги босқичга кўтариш устида иш олиб борилмоқда.

Ҳозир Покистон ўзаро манфаатли ҳамкорликка ҳар қачонгидан кўра очиқ ва тайёрлигини намоён қилмоқда. Мамлакат расмийларининг Хитой, Туркия, Араб давлатлари, Озарбайжон ва Ўзбекистонга амалга ошираётган юқори даражали ташрифлари ҳам шундан далолат.

Дунёнинг турли минтақаларида йирик давлатлар ўртасидаги рақобат кучайиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон ва Покистон мустақил акторлар сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда. Иккала давлат ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) каби минтақавий тузилмалар доирасидаги ташаббусларда жуда фаол. Хусусан, Aфғонистонда барқарорликни таъминлашда умумий манфаатга эга. Демак, ўзаро муносабатлар минтақавий хавфсизлик учун ҳам жуда муҳим.

Хуллас, аксарият экспертлар икки давлат ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш минтақавий барқарорлик ва фаровонликнинг муҳим омилига айланиши мумкинлигини таъкидлаб келишади.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар ўзаро шериклик ва муштарак манфаатларга асосланган ривожланишнинг янги босқичини бошидан кечирмоқда. Глобал ўзгаришлар шароитида эса ушбу ҳамкорлик географик ва сиёсий тўсиқларни енгиб ўта оладиган муваффақиятли минтақалараро ҳамкорлик намунасига айланиши мумкин.

ЎзА мухбири Гўзал Сатторова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Покистон – Марказий Осиё билан Жанубий Осиёни боғлайдиган кўприк