-

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг “Ammonnews”, “Khaberni”, “Al-mamlakatv” каби қатор етакчи нашрлари юртимиз диний-маърифий соҳа вакилларидан иборат делегациянинг Иордания Подшоҳи билан учрашувини кенг ёритди.

Мақолаларда жорий йил 25-26 август кунлари Подшоҳ Абдуллоҳ II ибн Ал-Ҳусайн мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлгани, сафар давомида икки давлат ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик келишувлари имзолангани таъкидланган.

Мавжуд алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов, Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва бошқа расмийлардан иборат делегациямизнинг ушбу араб давлатига хизмат сафари уюштирилди.

Вакилларимиз Иорданияда қатор учрашувлар ўтказди. Дастлаб С.Умрзоқов ва М.Комилов иштирокида кечган Подшоҳ Абдуллоҳ II ибн Ал-Ҳусайн билан мулоқотда ҳамкорлик жараёнида янги давр бошлангани эътироф этилди.

Подшоҳ икки давлатнинг мустаҳкам дўстлигини юқори баҳолаб, шерикликни давом эттириш ва мавжуд ўсиш имкониятидан савдо, сармоя, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Меҳмонлар кун давомида Подшоҳнинг Дин ва маданият масалалари бўйича Бош маслаҳатчиси, шаҳзода Амир Ғозий, Вақф ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Ал-Ҳалаёла, Бош муфтий Аҳмад Ал-Ҳасанот ҳамда ташқи ишлар вазири Айман Сафодий билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Иордания халқаро ислом илмлари университети (ректори Жаъфар Маҳмуд Ал-Фанацо) ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур университет нафақат Иордания, балки минтақанинг исломшунослик соҳаси бўйича энг нуфузли таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорлиги янги босқичда