Франция Президенти Эммануэль Макроннинг жорий йил 2-3 ноябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи, ҳеч шубҳасиз, тарихий аҳамиятга эга воқеадир.

Аввало, мазкур ташриф Франция Президентининг Ўзбекистонга сўнгги 30 йил ичидаги илк сафари бўлиб, дўст мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатни янада юқори  поғонага кўтарди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон – Франция алоқалари янги босқичга чиқиши мамлакатимизда амалга оширилаётган Тараққиёт стратегиясининг Франциядаги ислоҳотлар дастури билан яқинлиги, икки давлатнинг асосий халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишга ёндашуви мос келиши ва ўхшашлиги билан изоҳланади. Бу жараён ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, долзарблиги ошиб бораётган замонавий хавф-хатарларга қарши биргаликда кураш олиб бориш масалаларини ҳам кун тартибига қўймоқда.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан конструктив ва яхши қўшничилик сиёсати натижасида минтақада қарор топган ижобий сиёсий муҳит Франция ташқи сиёсатининг Марказий Осиё йўналишидаги мақсадларига эришиш учун муносиб шароитни юзага келтирмоқда.

Асосий музокара якунида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олдилар. Бу сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-маърифий шерикликнинг мантиқий натижасидир.

Франция раҳбари томонидан мамлакатимизнинг Марказий Осиёда ишончни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракати тўлиқ қўллаб-қувватлангани бугунги кунда Ўзбекистон олиб бораётган очиқ, прагматик ташқи сиёсат жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганининг яна бир ёрқин мисолидир.

Ташрифнинг муҳим натижаларидан бири сифатида халқаро майдонда юқори нуфузга эга Франция мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини, Евроиттифоқ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тез фурсатда имзоланишини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Айтиш лозим, кейинги йилларда жадал ривожланиб бораётган савдо-иқтисодий ҳамкорлик икки томонлама муносабатнинг асосини ташкил қилади. Мамлакатларимиз ўртасида йил сайин ўзаро товар айирбошлаш миқдори ўсиб бормоқда. Масалан, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро савдо алмашинуви 33,1 фоиз ошиб, 257,2 миллион доллардан 2022 йил якунида 342,4 миллион долларга етди. Савдо кўлами кенгайиши давом этмоқда. Жорий йилнинг 9 ойида ушбу кўрсаткич 658,7 миллион долларни ташкил этди. Бугунги кунда Франция мамлакатимизнинг Европа Иттифоқидаги энг йирик савдо шерикларидан бири.

Юртимизда Франциянинг “Orano”, “EDF”, “Total”, “SUEZ”, “Eiffage”, “Voltalia”, “Lactalis”, “Veolia” каби кўплаб етакчи ширкатлари энергетика, тоғ-кон саноати, сув таъминоти, транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бундай компаниялари сони сўнгги йилларда 4 баробар ошди. Хусусан, юртимизда фаолият олиб бораётган 47 та шундай корхонанинг 23 таси 100 фоиз француз сармояси асосида иш юритмоқда.

Музокаралар давомида томонлар келгусида савдо ҳажмини кескин ошириш, Франция компанияларининг инвестициявий фаолиятини жадаллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олдилар.

Бунда қўшма лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги механизмлари жорий қилинади, бизнес учун янада қулай шароит яратилади, ишбилармонлик ташаббуслари изчил қўллаб-қувватланади.

Ташриф доирасида Франциянинг йирик ширкатлари иштирокида ташкил қилинган қўшма бизнес-форум чоғида мамлакатимиз раҳбари Ўзбекистон – Франция шериклигини кенгайтириш бўйича тўртта энг устувор йўналишни кўрсатиб ўтди ва қатор янги ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, мамлакатимиз “яшил” энергетикадек муҳим соҳада стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр экани таъкидланди. Яна бир муҳим йўналиш этиб стратегик хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва илғор технология асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш белгиланди. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва замонавий инфратузилмани барпо этиш долзарб масала сифатида кўрсатиб ўтилди. Навбатдаги устувор йўналиш – қишлоқ хўжалигида рақобатбардошликни ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилди.

Ҳеч шубҳасиз, Самарқанддаги учрашув чоғида эришилган келишувлар, имзоланган шартнома ва ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни аниқ амалий мазмун билан тўлдирди, давлатларимиз равнақи ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янги истиқболни белгилаб берди.

Аброр Фатхуллаев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Франция: ҳамкорликнинг янги уфқи