Маълумки, давлатимиз раҳбари Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан Брюссель шаҳрида бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Европа Иттифоқи пойтахтида ушбу бирлашманинг асосий институтлари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кўзда тутилган.
Мазкур тарихий ташриф олдидан ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги босқичи ва истиқболи хусусида Евроиттифоқнинг мамлакатимиздаги делегацияси раҳбари ўринбосари Рената Врубель қисқача фикрларини билдирди.
– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифидан жуда мамнунмиз. Бу ҳақиқатан тарихий лаҳза. Биз октябрни Брюсселда Ўзбекистон ойи, ноябрни эса Ўзбекистонда Европа Иттифоқи ойи деб атаймиз. Зеро, кейинги ой уч нафар комиссаримиз юртингизга ташриф буюриб, иқтисодий форум, Транскаспий транспорт йўлаги инвестиция форуми, туризм конференциясидан каби қатор муҳим тадбирларда қатнашади.
Мулоқот фаоллашиши республикадаги иқтисодий вазиятга сезиларли ижобий таъсир кўрсатиши табиий. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими ёрдамидаэкология билан боғлиқ ва бошқа умумий муаммоларни ҳал қилишга келишиб оламиз. Масалан, иқлим ўзгариши оқибатини юмшатиш илғор технологиялар алмашинувиини талаб қилади.Бунинг учун ўзбекистонлик ва европалик олимлар, мутахассислар ҳамкорлиги мутлақ зарур жараён.
Соҳа мутахассисларини тайёрлаш ҳам долзарб вазифа. Бу борада таълим бўйича бирга ишлаш имкониятимиз бор. Умуман, ривожланиш истиқболи бошқа кўплаб соҳаларга ҳам тегишли.
Ҳужжатда рақобатга ҳам жиддий эътибор қаратилган. Бу йўналишдаги шериклик Ўзбекистон истеъмолчилари учун нарх-навони пасайтириш имконини яратади ва айни пайт кичик ҳамда ўрта корхоналар фаолиятиниривожлантиради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/vsXjQehyK0w" title="O‘zbekiston va YEI: siyosiy muloqotdan amaliy hamkorlikka" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ў.Алимов тайёрлади.
ЎзА