Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов Хитой Халқ Республикаси Цянсу музофоти Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши бош директори Ван Шанхуа билан учрашув ўтказди.

Музокара чоғида мавжуд алоқаларни кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш, рақамли инфратузилмани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ушбу провинция корхоналари иштирокида республикамизда махсус саноат ҳудуди ташкил этиш, шерикликка қизиқиш билдирган Чин компаниялари рўйхатини шакллантириш, қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва инвестиция учрашувларини мунтазам ўтказиш режаси кўриб чиқилди.

Шунингдек, кейинги йил “road show” тадбирлари ташкил қилиш орқали ўзаро инвестиция имкониятини тарғиб қилишга келишилди.

Якунда томонлар имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрликларини билдирди.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Цянсу иқтисодий ҳамкорлиги ривожланади