Ўзбекистон ва Беларуснинг янги қўшма лойиҳалари
Ўзбекистон ва Беларусь фармацевтика ва енгил саноат соҳасида қўшма лойиҳаларни илгари сурмоқда. Бу ҳақда мазкур мамлакатнинг Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Леонид Маринич “СТВ” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
– Пахта толаси ва толадан маҳсулот тайёрлаш бўйича Сморгонда интеграциялашган мажмуа ташкил этишга доир бизнес лойиҳани биргаликда амалга оширмоқдамиз, – дейди Элчи Маринич. – Бу Ўзбекистондан келтирилган хом ашёдан Беларусда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган илк корхона бўлиб, нафақат маҳаллий, балки қўшни давлатлар, асосан Россия бозорини ҳам қамраб олади. Фармацевтика йўналишида эса пробиотик тайёрлайдиган корхона барпо этяпмиз. Ўзаро савдо фаол ривожланмоқда. Ўзбекистонда Беларусь сут маҳсулотларига талаб юқори. Эътиборлиси, нон ва нонли квасга эҳтиёж кун сайин ошяпти. Маҳаллий бозор биз учун очиқ. Халқаро майдонда Ўзбекистон Беларусни қўллаётгани ҳам қувонарли. Умуман, Ўзбекистон билан ҳамкорлик жуда самарали кечяпти.
ЎзА