Бугунги кунда Беларуснинг сайёҳлик салоҳияти турли мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон сайёҳларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Икки давлат ўртасида туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича амалий келишувларга эришилган, аниқ лойиҳалар ва тадбирлар белгиланган. 2024-2025 йилларда Спорт ва туризм соҳаларида ҳамкорлик бўйича дастур ва чора-тадбирлар режаси имзоланган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари ўртасида илм-фан ва ишлаб чиқариш, энергетика, интеллектуал мулк, агросаноат, туризм ва бошқа соҳаларни ўз ичига олган жами 14 та ҳужжат имзоланган. Давлатлар раҳбарлари ўртасида қўшма баёнот қабул қилинган.
Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида Беларусь Республикаси элчихонаси, Беларусь Республикаси Спорт ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси кўмагида “Беларусь республикасининг туристик дестинацияси хусусиятлари” мавзусида конфренция ташкил этилди.
Тадбирда “ASIALUXE TRAVEL” ва “RATEHAWK” туроператорлари томонидан Тошкент-Минск мунтазам авиақатновларидаги энг яхши туристик маҳсулотлар ва воситалар тақдимоти намойиш қилинди. Шунингдек, Беларусь республикасининг ўрмончилик мамлакати санаторийлари, Минскдаги сити-брейк ва экскурсиявий турлар, “MICE” ва ишбилармонлик саёҳатлари учун меҳмонхоналар ва хизматлар йўналишлари борасида маълумотлар тақдим этилди.
Шу билан бирга Туризм қўмитаси масъуллари Ўзбекистонда туризм соҳасининг ҳозирги ҳолати, жойларда туризмни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мамлакатимизнинг туристик салоҳияти хусусида сўз юритди.
Беларус республикаси билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик ҳам кўп қиррали форматларда, жумладан, МДҲ Туризм кенгаши доирасида ҳам фаол ривожланиб бормоқда. Конфренция давомида икки давлат ўртусида туристик маҳсулотларни тарғиб қилиш, туризм соҳасида маълумотлар ва тажриба алмашиш, инфотурлар ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, туризм турларини қўллаб-қувватлаш: соғлиқни сақлаш, экологик, гастрономик, тоғ, маданий, археологик ва агротуризм каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rSlyxrwKDFE" title="Oʻzbekiston va Belarus oʻrtasida turizm imkoniyatlari kengaytiriladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
– Ўзбекистон ҳам, Беларусь республикаси ҳам ўз тарихи ва маданиятига эга улкан давлатлар ҳисобланади дейди Беларусь Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маринич Леонид. –Мени қувонтирган жиҳати, бу икки давлатларнинг халқи учун ўзаро мулоқотда ҳеч қандай таржимонга эҳтиёж йўқ. Беларусь халқи учун Ўзбекистоннинг бой ўтмиши, қадриятлари, чиройли табиати, Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлари тарихи ҳар доим қизиқ бўлган. Ўйлайманки, туризм йўналишидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳар иккала давлат учун ҳам бирдек манфаатли бўлади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА